Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» «Реал»га ҳам ҳеч қандай имкон қолдирмади
Тенг кураш ўрнига мухлислар мадридликлар жамоасининг камситилишига гувоҳ бўлишди. Дембеле амалда «Олтин тўп» масаласини ҳал қилди.

Ўйин тақдири биринчи бўлим ярмидаёқ ҳал бўлди
ЖЧ. Яримфинал.
«ПСЖ» – «Реал Мадрид» (4:0)
Голлар: Руис (6, 24), Дембеле (9), Рамуш (87).
«ПСЖ»: Доннарумма, Мендеш (Кан Ин, 79), Бералдо, Маркинос, Ҳакими, Руис (Эмери, 66), Витиния, Невеш, Хвича (Барколи, 59), Дембеле (Рамуш, 59), Дуэ (Меюлю, 66).
«Реал Мадрид»: Куртуа, Фран Гарсия, Рюдигер, Асенсио (Милитао, 64), Валверде, Беллингҳэм (Модрич, 64), Чуамени, Гулер (Васкес, 83), Гонсало Гарсия (Карвахал, 71), Мбаппе, Винисиус (Диас, 65).
Огоҳлантиришлар: Чуамени (28), Невеш (45+2), Карвахал (73).
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг «ПСЖ» ва «Реал» ўртасидаги яримфинал ўйини катта афишага қарамай, интрига йўқлиги билан мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилди. Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби топ даражадаги навбатдаги рақибни йўлдан олди. Энди 13 июл кунги финалда Луиса Энрике шогирдлари «Челси» билан бош соврин учун кураш олиб боради.
Шу куни «Реал»да янги бош мураббий даврида илк бор Мбаппе – Винисиус Жуниордан иборат ҳужум жуфтлиги ҳаракат қилди. Франциялик форвард собиқ жамоасига қарши ўйин олдидан касалликдан тузалиб қайтди. Ҳаби Алонсо «ПСЖ»га қарши ўйинда Килианни захирада қолдира олмасди, шу билан бирга, турнир кашфиёти Гонсало Торресга ҳам бошланғич таркибдан ўрин топиб берди. «Реал» мудофаасида эса, аксинча, йўқотишлар бор эди. Чоракфинал ўйинида Ҳаусен дисквалификацияга учраганди, етмаганига эркин агент бўлганига қарамай, айнан шу турнирда ўйнатиш учун пул тўлаб олиб келинган Трент жароҳат олди.
Ўйин бошланганида, «Реал» 4-4-2 схемаси билан яримҳимояда «ромб» ҳосил қилди. Гонсало Торрес Мбаппе ва Винисиус ортида жойлашди. Аммо ҳимояланишда француз ва бразил ҳужумчилари ҳам орқароққа тушишди. Ҳаби Алонсо майдон марказини назорат қилишни, бу ерда «ПСЖ» футболчилари тўпни эркин олиб юришига йўл қўймасликни истаганди. Аммо марказий ҳимоячиларнинг индивидуал хатолари туфайли «қаймоқранглилар» устозининг режалари бузилиб кетди. Тўққизинчи дақиқага келибоқ икки гол ўтказиб юборилганида рақибга кураш таклиф этиш қийин бўлади.
Шу билан бирга, «ПСЖ» ҳисобни очишидан олдин ҳам деярли 100 фоизлик имкониятга эга бўлган, мадридликларни Куртуа қутқариб қолганди. Голли ҳужум ҳам чизиқлар орасидан ўтказилган пас билан бошланди, «Реал» тиғиз ҳимояланаётганига қарамай, бу пас ўтишига йўл қўйилди. Кейин эса турнирнинг энг омадсиз футболчиси номига даъвогар бўлган Асенсио қўпол хатога йўл қўйди. Гуруҳ босқичида «Ал-Ҳилол» билан ўйинда пеналтига сабабчи бўлган, кейин эса «Пачука» билан ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ қизил карточка олиб, жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйган, фақат таркибдаги муаммолар туфайли майдонга тушган ҳимоячи тўпни узоқлаштириш ўрнига техник хатога йўл қўйди ва Дембеленинг прессинги қурбони бўлди. Куртуа рақиб ҳужумчисини йиқитишга мажбур бўлди, агар тўп Руисга бориб тушиб, у дарвозани ишғол этмаганида барибир пеналти қўйилган бўларди.
Кейин эса умуман кутилмаганда тажрибали Рюдигер ҳам голга олиб келган хатога йўл қўйди. Германиялик ҳимоячи ҳам Куртуага пас бериш ўрнига тўпни Дембелега совға қилди, ҳужумчи дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Усмоннинг ўзи икки бор ўз босими билан «Реал» марказий ҳимоячиларини хато қилишга мажбурлади. Бундай вазиятда гол уриш – Дембеле учун оддий техник ҳаракат. У зарба беришда айнан техникасини ишга солиб, ерлатиб олис бурчакни аниқ нишонга олди ва мавсумдаги 35-голини нишонлади.
Бу вазиятда «Реал» учун энг қўрқинчлиси «ПСЖ» икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинда борса ҳам тўпга эгалик қилишда давом этди ва уни топшириш ҳақида ўйламади. Мадридликлар иложсиз ҳолатда қолишди. Масалан, Фран Гарсия илк пасини (!) ўйиннинг ярим соати ортда қолаётганида беришга эришди. Алонсо шогирдлари ўйинни мудофаадан қура олишмади, шу туфайли парижликлар марказ ёки қанотлардаги бўш футболчиларни осонлик билан ёпа олишди. «ПСЖ» учинчи голни ҳам «Реал»ни прессинг қилиб урди. Рақиб мудофааси машғулотлардаги каби осонлик билан ёриб ўштилди, Ҳакими девор услубида ўйнаб, рақиб жарима майдонига етиб борди ва марказда очилган Руисни тўп билан таъминлади, испаниялик яримҳимоячи дублни нишонлаб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилди.
Бу ҳужумда парижлик футболчилар ўз жойлашувини тезлик билан синхрон ўзгартириш ва тўпни ҳам шундай тезликда ҳаракатлантириш бўйича маҳорат дарсини ўтиб беришди. Энрике шогирдлари биринчи бўлимда зарбалар сони бўйича ҳам тўлиқ устунликка эришди – 12:4 (дарвоза соҳасига тўғри борган зарбалар бўйича – 7:1). Ҳисоб янада йириклашиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо Кварацхелия ва бошқалар «Мадрид»ни кечиришди.
Қанчалик ажабланарли бўлмасин, Ҳаби Алонсо танаффусда ҳеч қандай алмаштириш қилмади. Буни мағлубиятни тан олиш билан изоҳлаш ҳам мумкин. Масалан, шу куни умуман рақиб жарима майдонида кўринмаган Торресни майдондан олиш мумкин эди, аммо «Реал» мураббийи уни шунчаки ўнгроққа суриш билан кифояланди. Иккинчи бўлим боши ҳам мадридликларга ҳеч қандай яхшилик ваъда қилмаётганди. «ПСЖ» Доннарумма бошлаб берган ҳужумда яна тезкор гол урди. «Реал» футболчилари яна ҳеч нарсага улгуришмади – «қаймоқранглилар» Дуэ Дембеленинг узатмасидан кейин дарвозани ишғол этишига шунчаки томошабин бўлиб туришди. Фақат бу ҳужумда Усмон бироз «ўйиндан ташқари» ҳолатда қолиб кетганди ва шу туфайли гол бекор қилинди.
Кейин ўйин очила бошлади. Икки дарвоза томон ҳам кетма-кет ҳужумлар уюштирилди. Икки жамоа учун ҳам майдон маркази умуман керакмасдек эди. Шунга қарамай, «Реал» чинакамига голли вазиятлар ярата олмади. Алонсо ўзининг илк ўзгартиришини қилишидан олдин Луис Энрике ҳужумдаги асосий етакчилари Кварацхелия ва Дембелени захирага олди. «Реал» сафида шу куни Модрич ва Васкес охирги ўйинларида майдонга тушишди. Бундан ташқари, Милитао ноябрдан, Карваҳал – октябрдан буён илк бор ўйнашди.
Ўйиннинг иккинчи бўлимида 87-дақиқага келиб дарвоза томон тўғри борган зарбалар статистикаси – 0:0. Милитао илк зарбани йўллаши билан дарҳол «ПСЖ» жавоб голини уриб кетди. Барколя рақиб жарима майдони ичида масхаромуз финт ишлатди ва кейин Рамушга ассист берди. Португалиялик ҳужумчи эпизодни тўпга учинчи тегинишида ҳал қилди ва голини Жотага бағишлади.
Парижликлар мавсум бошидан буён урилган голлар сонини 168 тага етказди — бу уларнинг етти йил олдинги кўрсаткичидан учтага кам. Французлар клуби истаса, йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди.
«Реал» эса айни вақтда «ПСЖ» билан рақобатлаша олмайди. Вақт ўтиб — таркиб идеал бўлган ҳолатда бунинг имкони бўлиши мумкин, лекин ҳозир эмас. Ҳозирча Энрике жамоасига қарши туриш рецепти ҳеч бир жамоада йўқ. Албатта, якшанба кунги финалда Энцо Мареска нимадир ўйлаб топишга ҳаракат қилиши мумкин, аммо ҳозирда кўпчилик «Челси»га фақат ачиниб қарамоқда. Лондонликлар уддалаб бўлмас ишни уддалаши талаб этилади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Оқ олтин» балоси: Ўзбекистонда пахта қуллиги тарихи, оқибатлар ва бугунги кун ҳақида
Ўзбекистон | 22:01
-
Бўстонлиқ тоғларидаги ёнғин қарийб 7 соатда ўчирилди
Ўзбекистон | 21:48
-
Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади — экология вазири
Ўзбекистон | 21:40
-
Якунига етган имтиҳонлар, Чорвоқ ва Шерободдаги ўрмон ёнғинлари – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 21:15
Мавзуга оид

12:14 / 14.07.2025
Энрике ўйиндан кейинги жанжалга аралашди ва рақиб футболчисини уриб йиқитди

02:13 / 14.07.2025
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди

17:41 / 13.07.2025
Ёзнинг асосий ўйини: «ПСЖ» ва «Челси» клублар мундиали финалида тўқнашади

11:31 / 06.07.2025