Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда одамларни кутилмаган усулда чув туширган “металлолом”чи Kun.uz суриштирувидан сўнг қўлга олинди
OLX платформасидаги эълонлар орқали эски оғир вазнли транспорт воситаларини насияга сотиб олиб, металлоломга пуллаб юборган Шоҳрух Абдуназаров ушланди. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Фото: Kun.uz
Турли вилоятларда яшовчи кўплаб инсонларни чув тушириб кетган жиззахлик Шоҳрух Абдуназаров қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz’га Жиззах вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 1999 йилда туғилган Шоҳрух Абдуназаров 2025 йил 2 июн куни ички ишлар тергов бўлими ходимлари томонидан ушланиб, қамоққа олинган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Kun.uz олдинроқ Шоҳрух Абдуназаровнинг фирибгарлик схемаси ҳақида суриштирув эълон қилганди. 26 ёшли йигит OLX платформаси орқали эски оғир вазнли транспорт воситаларини топиб, олдиндан 5-10 млн сўм берган ҳолда насияга сотиб олган. Сўнгра уларни металлоломга топшириб, пуллаб юборган. Суриштирувдан сўнг ҳам Kun.uz’га Шоҳрух Абдуназаровдан жабрланган кўплаб фуқаролар мурожаат қилди.
Жиззах вилояти ИИБ матбуот котиби ҳолат юзасидан расмий муносабат билдириб, Шоҳрух Абдуназаровга нисбатан жорий йил 2 май куни жиноят иши қўзғатилганини, уни мажбурий келтириш чоралари кўрилаётганини, агар бу самара бермаса сиртдан қамоққа олиш чораси кўрилиб, қидирув эълон қилинишини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

16:35 / 11.07.2025
Жиззахда ҳакерлар фуқаронинг банкка қўйган катта миқдордаги омонатини ўғирлади

19:58 / 07.07.2025
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги бўйича ҳисобот билан танишди

18:45 / 30.06.2025
Жиззахда «эр керак» реклама тадбирини уюштирган қизлар жаримага тортилди

19:41 / 10.06.2025