Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчи сараланиб, дунёнинг нуфузли олийгоҳларига тайёрланади
Шундан камида 300 нафари эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Жорий йил феврал ойида ўтган учрашувда ёшлар учун 40 дан зиёд янги ташаббуслар эълон қилиниб, қарийб 500 миллион доллар ажратилди.
Бу йил 35 миллиард долларлик 8 минг 300 та лойиҳа ишга туширилиб, 292 мингта иш ўрни яратилади. Яна 500 мингта иш ўрни яратадиган 83 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган.
Масалан, энергетикада 20 миллиард, нефть-газ ва кимёда 11 миллиард, тоғ-конда 7 миллиард, электротехника ва автомобилсозликда 4,5 миллиард долларлик минглаб корхоналар ишга тушади.
Ишлар бошланиши билан “яшил” иқтисодиёт, “яшил” энергия, рақамли геология, технологик минераллар, био-инженерия йўналишларида минглаб мутахассисларга талаб пайдо бўлади.
“Янги технологиялар асрида ким ютади? Фақат креатив фикрлайдиган, замонавий билим ва касбларни эгаллаган мутахассислар. Шижоатингиздан кўриб турибман, албатта сиз, ёшлар бу корхоналарни бошқариб, катта-катта кашфиётлар қиласизлар, уларга инновацияларни олиб кирасизлар!
Шу боис, ҳозирданоқ бундай лойиҳаларга кадрлар тайёрлашни бошлаймиз”, - деди президент.
“Гарвардчилар” мактаби Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида фаолиятини бошлаб юборди.
Ушбу халқаро мактабга бу йилги 8-синф битирувчилари орасидан 60 нафар ўқувчи саралаб олинади ва 3 та йўналишда ўқитилади. Келгусида ўқув ўринлари каррасига кўпайтирилади.
Умуман, миллий дастур асосида ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчи селекция қилиниб, Гарвард, Йель, Колумбия, Корнель каби дунёнинг нуфузли олийгоҳларига тайёрланади.
Шундан камида 300 нафари эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлади.
“Таълим – келажак сармояси” деган эзгу ғоя жамиятимизда катта ҳаракатга айланмоқда.
Яқинда “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти такомиллаштирилди. Энди топ-300 талик олийгоҳга кирганлар учун ўқиш ва яшаш харажатини қоплаш тизими янги тартибда ишлай бошлайди.
Энг аввало, STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика), энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби драйвер соҳалар учун квоталар бир неча карра оширилади.
Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди
Фан-техника | 20:34
-
Суд Трампнинг туғилиш ҳолати бўйича АҚШ фуқаролигини беришни чеклашга оид фармонини блоклади
Жаҳон | 19:55
-
АҚШ Давлат департаменти 1,3 мингдан ортиқ ходимини ишдан бўшатишга қарор қилди — AP
Жаҳон | 19:35
Мавзуга оид

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025