Жаҳон | 21:51 / 30.06.2025
884
2 дақиқада ўқилади

Грецияда болаларни тамаки олиб келишга юборганларни жиноий жавобгарликка тортиш бошланади

Янги қонун лойиҳаси билан вояга етмаганларга қасддан спиртли ичимликлар берган бармен ва официантларга нисбатан қаттиқ жазо чоралари кўрилади.

Фото: AP

Грецияда илк бор тамаки ёки алкогол маҳсулотини вояга етмаган шахсларга сотганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади. Ҳукумат жума куни катталарнинг болалар ва ўсмирларни сигарет сотиб олишга жўнатилиши каби одатий амалиётга чек қўядиган қонун лойиҳасини эълон қилади.

Греция соғлиқни сақлаш вазири Адонис Георгиадеснинг тушунтиришича, ташаббус ёшларни зарарли одатлардан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

«Жума кунидан бошлаб, қонун лойиҳаси эълон қилингач, биз вояга етмаганларга алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш билан боғлиқ найранглардан воз кечамиз ҳамда барча тамаки дўконларида шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатишни мажбурий талаб сифатида жорий қиламиз», — дейди вазир.

Тайёрланаётган қонун лойиҳаси вояга етмаганларга қасддан спиртли ичимликлар берган бармен ва официантларга нисбатан қаттиқ жазо чоралари кўрилишини назарда тутади (16 ёшгача бўлган грекларнинг 92 фоизи муассасаларда алкоголни осонлик билан олиш мумкинлигини маълум қилган).

Еврокомиссия ва айрим ЕИга аъзо давлатлар тамаки маҳсулотларига солиқларни ошириш, шунга мос равишда нархларни кўтаришга интилаётган бир пайтда, Афинада ёшлар орасида зарарли одатларни йўқотишга қаратилган жиддий қадамни ташлади. Агар бу амалга ошса, Грецияда бир қути тамаки нархи 6–7 еврогача етиши мумкин.

«Эътиборли жиҳати, ҳозирча Афина нархнинг бундай кескин ошишига қарши, бу иқтисодий салбий оқибатлар ва контрабанда ривожланишига олиб келиши мумкин», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид