Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
5009
3 дақиқада ўқилади

Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади

Янги давлатга мустақил халқаро сиёсат юритиш ваколатлари берилади, аммо Франциядан тўлиқ мустақилликка эришолмайди.

Фото: Ludovic Marin/EPA

Янги Каледония (Франциянинг чет эл ҳудуди) сиёсий ҳаракатлари янги давлат тузилиши ҳақида келишувга эришилганини эълон қилди. У автономияга эга бўлади, аммо Франциядан тўлиқ мустақилликка эришолмайди.

Янги Каледония мустақиллиги тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида муроса келишуви 12 июл куни Парижда имзоланди, деб ёзди Politico.

Франция президенти Эммануэл Макрон ўн кундан ортиқ давом этган музокаралар натижасида эришилган «тарихий келишувни» олқишлади.

«Республика таркибидаги Янги Каледония давлати: бу ишонч гарови... Умумий келажакни қуриш учун ҳурмат, барқарорлик ва хайрихоҳликни бирлаштириш вақти келди», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

Келишув Янги Каледония аҳолиси алоҳида фуқароликни олишини ва иккита паспортга эга бўлишини назарда тутади. Янги давлатга мустақил халқаро сиёсат юритиш ваколатлари ҳам берилади ва Франция Янги Каледониянинг иқтисодий ривожланишига ёрдам бериш мажбуриятини олади.

Янги давлат ҳақидаги келишув кучга киришидан олдин у Франция парламенти ва Янги Каледонияда ўтказиладиган референдумда маъқулланиши керак.

Янги Каледония - Тинч океанидаги архипелаг, худди шу номдаги катта орол ва бир нечта кичик ороллардан иборат бўлиб, Австралиянинг шарқий қирғоғидан тахминан бир ярим минг километр узоқликда жойлашган. Унинг аҳолиси тахминан 250 минг киши. Уларнинг 40 фоизидан сал ортиғи канаклар – тарихан бу оролларда яшаган меланезияликлар, 25 фоизга яқини европаликлар, қолганлари эса местизолар ва бошқа халқлар вакилларидир.

Франция 1853 йилда Янги Каледонияни ўзининг хориждаги ҳудуди деб эълон қилди. Франция таркибига кирган Янги Каледония расмий равишда «махсус мақомга эга маъмурий-ҳудудий бирлик» ҳисобланади. 2018, 2020 ва 2021 йилларда Янги Каледонияда учта референдум ўтказилди, аммо унда аҳолининг аксарияти Франциядан мустақилликка қарши овоз берди.

2024 йил май ойида Франция парламенти сайлов тизимини ўзгартириш ва оролларда яшовчи французларга маҳаллий сайловларда овоз бериш ҳуқуқини кафолатлашни таклиф қилганидан кейин Янги Каледонияда оммавий тартибсизликлар юз берди. Маҳаллий аҳоли буни Янги Каледония мустақиллиги учун ҳаракатни заифлаштиришга уриниш сифатида қабул қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!