Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аукционда сумка 10 млн долларга сотилди
Hermès брендининг актриса Жейн Биркинга тегишли бўлган ҳамда Birkin модели прототипига айланган оригинал сумкаси Sotheby's аукционида рекорд даражадаги 10,1 млн долларга сотилди ва савдолар тарихидаги энг қимматбаҳо сумкага айланди.

Фото: Getty Images
Харидор япониялик хусусий коллекционер бўлган, унинг шахси ошкор этилмаган.
Бундан олдинги рекорд тимсоҳ терисидан ишланган ҳамда бриллиантлар қадалган Hermès Kelly сумкасига тегишли бўлиб, у 2021 йилда кимошди савдосида 513 минг долларга пулланганди.
Аукцион уй хабарида айтилишича, Birkin сумкаси 10 дақиқа давом этган савдода сотилган, унда тўққиз нафар харидор иштирок этган.
Энг кўп хоҳланадиган мода аксессуари
Қора чарм сумка 1985 йилда қўшиқчи ва актриса Жейн Биркин учун тайёрланганди, ўшанда у самолётда Hermès бошқарув раиси Жан-Луи Дюм билан ёнма-ён ўтирганида сумкасини тушириб юборган, унинг ичидаги буюмлари сочилиб кетганди. Жейн Биркин ўшанда қўшнисидан модалар уйи нега аёллар учун чўнтаклари қулайроқ бўлган каттароқ сумкалар ишлаб чиқармаслиги ҳақида сўрайди.
Жан-Луи Дюма кўп ўтмай актрисанинг хоҳишига мос келадиган аёллар сумкаси эскизини чизади.
Кейинроқ Hermès модалар уйи ушбу дизайндаги сумкаларни сотувга чиқаради ва бу аксессуар вақт ўтиб дунёдаги энг таниқли ва кўпчилик қўлга киритишни истайдиган ҳашаматли аксессуарлардан бирига айланади.
1994 йилда Жейн Биркин ОИТСга қарши курашувчи хайрия ташкилотига маблағ йиғиш учун ўз сумкасини аукционга қўяди.

Sotheby's аукцион уйи вакили Морган Ҳалими сумкага берилган нарх «афсонанинг ҳайратомуз кучи» ва унинг коллекционерларни ноёб тарихга эга нарсаларни сотиб олишга ундаш қобилиятини намойиш этишини таъкидлади.
«Birkin сумкалари прототипи – айнан шундай, буюк тарих бошланган нарса, бизга замонавий идолни берган нарса, Birkin сумкаси – дунёдаги энг орзу қилинадиган сумка», – деган Ҳалими.
Ҳозирда Birkin’нинг айрим моделлари ўн минглаб доллар туради. Бундай сумкалар эгалари қаторида – Кейт Мосс, Виктория Бекҳэм ва Женнифер Лопес каби машҳурлар бор.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди
Ўзбекистон | 15:15
-
ЕК: Киев коррупцияга қарши органлар мустақиллигини сақлаши керак
Жаҳон | 15:12
-
Шереметевода яна коллапс юзага келди. 50 га яқин рейс бекор қилинган
Жаҳон | 14:52
-
Хитой Ўзбекистондаги университетга салкам 2 млн долларлик таълим гранти ажратди
Таълим | 14:48
Мавзуга оид

22:00 / 17.07.2025
Марснинг Ердаги энг катта парчаси 5,3 миллион долларга сотилди

07:53 / 14.07.2025
Моддий маданий мерос объектларини ижарага бериш онлайн аукцион орқали амалга оширилади

11:15 / 14.06.2025
Рекорд янгиланди: авторақам 1,6 млрд сўмга сотилди

16:12 / 31.03.2025