Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
YouTube жонли эфир ўтказиш учун минимал ёш талабини оширади
16 ёшдан кичик бўлган фойдаланувчиларга YouTubeʼда тўғридан тўғри трансляцияни амалга ошириш тақиқланади. Илгари ушбу қоида фақат 13 ёшдан кичик фойдаланувчиларга тааллуқли эди.

Фото: Getty images
2025 йил 22 июлдан бошлаб 16 ёшдан кичик бўлган шахслар YouTubeʼда тўғридан тўғри трансляциялар ўтказа олмайди. Бу ҳақда YouTube қўллаб-қувватлов маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 13-15 ёшдаги ўсмирлар тўғридан тўғри эфирларни фақат катталар иштирокида олиб бориши мумкин бўлади. Илгари бундай қоида фақат 13 ёшдан кичик фойдаланувчиларга нисбатан амал қилган эди.
YouTube 22 июлдан сўнг катталар назоратисиз жонли эфир ўтказадиган 16 ёшдан кичик стримерлар чат ва бошқа имкониятлардан фойдалана олмаслиги мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Видеохостинг қоидаларни бузадиган тўғридан тўғри трансляцияларни ўчиради ва чекловга тушган ҳар қандай аккаунтга бошқа каналдан фойдаланган ҳолда стримлар ўтказиш тақиқланади. Бу эса охир-оқибат аккаунт фаолиятининг тўхтатилишига олиб келиши мумкин.
Тўғридан тўғри трансляция ўтказиш истагида бўлган 16 ёшдан кичиклар катталарга ўз каналини таҳрирчи, менежер ёки унинг эгаси сифатида фойдаланишга бериши керак. Бу ёшларга уларнинг каналига боғлиқ аккаунт орқали стрим бошлаш имконини беради. Олдин бу YouTubeʼдаги Live Control Room орқали амалга оширилган.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Макрон Ғазода ўт очишни тўхтатишга ва Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
Жаҳон | 07:13
-
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади
Жамият | 00:31
-
OpenAI сунъий интеллект асосидаги браузерини ишга туширади
Фан-техника | 00:11
-
Еврокомиссия мигрантлар оқими сабаб Африкага ёрдам кўрсатишни тўхтатиши мумкин
Жаҳон | 23:41 / 09.07.2025
Мавзуга оид

11:37 / 31.05.2025
YouTube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига 50 млн долларга ошириши мумкин. Бунга нима халал беряпти?

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

17:41 / 14.04.2025
YouTube қисқа видеоларни ўз ўзига тақиқлаш функциясини синовдан ўтказади

15:38 / 24.12.2024