Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергияси, газ ва сувни ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Электр энергияси, табиий газ, иссиқлик энергияси ва ичимлик суви тармоқларига қонунга хилоф равишда уланиб, уларни ўғирлаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади. Бу соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида «Ўзэнергоинспекция», ИИО ва ФВВ ваколатлари кенгайтирилади. Депутатлар тегишли қонунни қабул қилди.
Қонунчилик палатасининг 24 июндаги мажлисида ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Қайд қилинишича, тадбиркорлик субъекти томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, табиий газдан ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилса жавобгарликка фақат ташкилотнинг мансабдор шахси тортилмоқда. Бу борада ҳуқуқбузарлик содир этган якка тартибдаги тадбиркорларни эса жавобгарликка тортиш асослари белгиланмаган.
Хусусан, 2024 йилда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан энергияни беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 17,6 мингта, газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 7,6 мингта ҳолат аниқланган.
Бундан ташқари, «Ўзэнергоинспекция»нинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколатлари қонун ҳужжатларида аниқ белгилаб қўйилмаган. Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига ҳам ушбу соҳада маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилмаган.
Шундан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳаси билан «Ўзэнергоинспекция»нинг маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича баённома расмийлаштириш ваколати аниқ белгиланмоқда. Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига эса ёритиш учун электр энергиясидан беҳуда хўжасизларча фойдаланиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатини бериш таклиф этилган. Шунингдек, энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик субъекти сифатида белгиланмоқда.
Шу билан бирга, электр энергияси, газ ва сув тармоқларига қонунга хилоф равишда уланиб, уларни ўғирлаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Жумладан, Жиноят кодексидаги электр, иссиқлик энергияси, газ, ичимлик суви тармоғидан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун белгиланган жарима миқдори оширилади. Белгиланган маъмурий жазодан сўнг такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазо кучайтирилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг бир неча моддаларига қўшимча ва аниқлаштирувчи нормалар киритилади.
2023 йил июн ойида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, электр, иссиқлик, газ ёки ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин. Ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этганларга БҲМ 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазо чоралари кўрилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

13:09 / 09.07.2025
Самарқандда 3 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди

18:29 / 08.07.2025
Мексикада тонналаб олтин ва кумуш ортилган юк машинаси ўғирланди

18:26 / 08.07.2025
«Тур де Франс» велопойгасида ўғирланган велосипедлар Россияда сотувга чиқди

15:04 / 07.07.2025