Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фурқат туманида маҳалла раиси ҳокимликдаги йиғилишдан чиқиб вафот этди
Туман ҳокими Элёр Асронкулов танқидий руҳда ўтказган йиғилишда маҳалла раислари иштирок этган. Калдушон маҳалласи раиси Шарифжон Абдуллаев соғлиги туфайли фаолиятини тўхтатмоқчи эканини айтиб, йиғилишни тарк этган. Ҳокимлик ташқи ҳовлисида унинг соғлиги ёмонлашган. Туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган маҳалла раиси ўша ерда вафот этган.

Фото: Фурқат тумани ҳокимлиги
Ижтимоий тармоқларда Фурқат туманида маҳалла раиси ҳокимликда ўтказилган йиғилишда туман ҳокимининг қўпол муносабатидан сўнг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Фурқат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ҳокимлик муносабатида келтирилишича, жорий йил 18 июн куни туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилган ва унда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этган. Йиғилишда маҳалла раислари зиммасига юклатилган вазифалар ижроси юзасидан топшириқлар берилган.
“Йиғилиш танқидий руҳда ўтган, лекин туман ҳокими томонидан шахсга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатилмаган. Калдушон маҳалласи раиси Шарифжон Абдуллаев йиғилиш пайтида соғлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб фаолиятини тўхтатмоқчилигини айтиб, йиғилишни тарк этган. Ҳокимлик ташқи ҳовлисида соғлиги ёмонлашгани туфайли тез ёрдам чақирилган, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган”, дейилади муносабатда.
Маҳалла раиси шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, шифохонада вафот этган.
Маълумот учун, Фарғона вилоятининг Фурқат туманига 2024 йил август ойидан буён Элёр Асронкулов ҳокимлик қилиб келади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

17:45 / 16.06.2025
Президент туманларда бошқарув тизими ўзгаришини эълон қилди

09:15 / 05.05.2025
Ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режаларини тақдим этиши мажбурий бўлади

17:46 / 04.04.2025
Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

09:33 / 28.03.2025