Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ўзбекистондаги корхоналар сони бўйича етакчилик қиляпти
2025 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги 16 685 та корхона рўйхатга олинган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2805 тага кўп. Охирги беш йилда бундай корхоналарнинг умумий сони 1,3 баробар ошди.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сонининг ўсиши, биринчи навбатда, савдо (йил давомида 1205 та компания қўшилди), ахборот-коммуникация (+256) ва қурилиш (+271) ҳисобига таъминланди.
Бундай корхоналарнинг ярмидан кўпи (64,2 фоизи) Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Ҳудудлар орасида Тошкент вилояти (12,3 фоиз), Самарқанд (3,7 фоиз) ва Сурхондарё (3,3 фоиз) вилоятлари ҳам бор.
Хитой ҳамон фаолият кўрсатаётган корхоналар сони бўйича биринчи ўринда — 4192 та ёки жами корхоналарнинг 25,1 фоизи. Россия компаниялари сони 161 тага (жами 3089 тага), Туркия компаниялари сони 181 тага (2007), Қозоғистон компаниялари сони 116 тага (1157) ошган.
Мавзуга оид

09:21 / 23.07.2025
Электромобиллар савдосининг энг катта ўсиши қайси ҳудудда қайд этилгани маълум бўлди

15:11 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллиондан ошди

15:33 / 18.07.2025
Аҳолига тегишли автомашиналар сони маълум қилинди

08:25 / 17.07.2025