Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: Kun.uz
Ҳужжат Ўзбекистон фуқароларини ҳарбий хизматга танлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, чақирилувчиларни яшаш жойи бўйича тайёрлаш ва уларни ҳарбий хизматга танлашда мудофаа ишлари органлари ва жойлардаги фуқаролар йиғинларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Низом Мудофаа вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари, бошқа давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг чақирилувчиларни танлаш жараёнидаги вазифаларини, шунингдек қуйидаги тартибларни белгилайди:
Ўзбекистон Қуролли Кучларида ҳарбий-техник тайёргарлик ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш;
чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматга тайёргарлигини баҳолаш бўйича қабул комиссияси таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
танлов натижалари бўйича шикоятларни бериш ва кўриб чиқиш.
Танлаб олиш тадбирларини ўтказишнинг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлов комиссияси тузилади.
Бунда чақирилувчилар билан яшаш манзили бўйича уларнинг ота-оналари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида суҳбатлар ўтказилади.
Чақирилувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлик даражаси куч, тезкорлик ва чидамлиликни белгиловчи меъёрларни қабул қилиш орқали баҳоланади.
Қабул комиссиясининг тавсиялари асосида ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича ўқитиш учун чақирилувчиларни қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарор мудофаа ишлари органлари томонидан қабул қилинади.
Муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги тегишли қарор Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши томонидан қабул қилинади.
Чақирилувчилар танловда йилига фақат бир марта иштирок этиши мумкин.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат
Ўзбекистон | 17:00
-
Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Жаҳон | 16:57
-
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 16:21
-
Ҳафта давомида ҳарорат ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:15
Мавзуга оид

11:04
Президент фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижроси назорати кучайтирилади

13:55 / 24.07.2025
2026 йилдан транспорт мажбурий суғуртаси бўйича суғурта суммаси чегараси икки баравар ошади

07:28 / 23.07.2025
Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди

15:35 / 17.07.2025