Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоминаий агар АҚШ ҳарбий можарога аралашса «муқаррар жавоб» билан таҳдид қилди
Эрон раҳбари ўз халқи тажовузкор урушга қарши қатъият билан курашиши ва ҳеч кимга бўйсунмаслигини таъкидлади.

Фото: Tasnim News Agenc
Эрон олий раҳбари Али Хоминаий телевидение орқали халққа мурожаат қилди. Хусусан, у АҚШ президентининг сўнгги баёнотларига жавоб бериб, Эрон халқига нисбатан «таҳдидлар тилида гапириб бўлмаслигини» таъкидлади.
Tasnim ахборот агентлигининг хабар беришича, Хоминаий Эрон халқи «тажовузкор урушга қарши қатъият билан курашади, мажбурий тинчликка кўнмайди ва ҳеч кимга бўйсунмайди», деб айтган.
Унинг сўзларига кўра, америкаликлар «Эронга қарши ҳар қандай ҳарбий интервенция, шубҳасиз, уларга жиддий зарар етказишини, муқаррар жавоб бўлишини» ёдда тутиши керак.
17 июн куни АҚШ президенти Доналд Трамп Truth ижтимоий тармоғида Эронни «сўзсиз таслим бўлишга» чақирди ва АҚШ Эрон ҳаво ҳудудини тўлиқ назорат остига олганини қўшимча қилди.
The New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Эрон, агар Қўшма Штатлар ҳарбий аралашувга қарор қилса, АҚШ базаларига зарба бериш учун ракеталар ва бошқа қуролларни тайёрлаган. ABC News хабарига кўра, АҚШ яқин 24-48 соат ичида Эрон-Исроил урушини дипломатик йўл билан тугатиш ёки Исроил армияси ҳужумларига қўшилиш ҳақида қарор қабул қилади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулот бошлади
Ўзбекистон | 16:31
-
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди
Ўзбекистон | 16:03
-
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 15:59
-
Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат
Жамият | 15:18
Мавзуга оид

11:27
Путиннинг маслаҳатчиси: АҚШ билан мулоқот давом этади

11:22
Исроил дарзийларни ҳимоя қилиш учун Сурия қўшинларига зарба берди

08:38
Кая Каллас АҚШдан Украинага ёрдам юкини бўлишишни сўради

08:04