Иқтисодиёт | 14:52 / 18.06.2025
1538
2 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистонда "ақлли" фермер хўжаликлари ечимларига сармоя киритади

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Malaysian Resources Corporation Berhad (MRCB) компанияси бошқарув директори Имран Салим билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Учрашувда Ўзбекистонда транспорт инфратузилмаси, турар жой ва бизнес объектларини қуриш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва давлат-хусусий шерикчилик дастурларида қатнашиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Имран Салимнинг айтишича, MRCB Малайзиянинг етакчи қурилиш ва кўчмас мулкни ривожлантириш компанияларидан бири сифатида давлат-хусусий шерикчилик асосида мамлакатда кўплаб транспорт инфратузилмаси, турар жой ва бизнес объектларини қуриб келмоқда.

Малайзия томони Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш ва сув таъминоти инфратузилмасини янгилашга бўйича инновацион технологияларни жорий қилиш, темирйўл линиялари ва инфратузилмасини модернизация этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулдорликни ошириш ва "ақлли" фермер хўжаликлари ечимлари, қайта тикланадиган энергия, жумладан чиқиндиларни энергияга айлантириш, қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш каби лойиҳаларда қатнашиш ва сармоя киритиш имкониятларини ўрганиб чиқишга қизиқиш билдирди.

Шунингдек, Малайзияда кўплаб давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларини амалга оширишда орттирилган тажрибага асосланиб, мамлакатимиздаги давлат-хусусий шерикчилик дастурларида иштирок этиш истаги билдирилди.

Мавзуга оид