Ўзбекистон | 10:00 / 16.06.2025
1731
1 дақиқада ўқилади

“Туман ташкилотлари ўзини “назоратчи” деб билади, аҳоли оғирини енгил қилиш бўйича хизмат кўрсатиш йўқ!” – президент

Масалан, Қумқўрғон тумани карантин бўлимида 8 нафар инспектор фақат камчилик бўйича кўрсатма, экспортга сертификат бериш билан шуғулланади, фумигация хизматини кўрсатмайди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Сув ва канализация хизматидан тушган маблағнинг 10 фоизи туманларда қоляпти. Лекин, зарур материаллар тайёр турмагани учун 2-3 соатда ҳал бўладиган авариялар 4-5 кунга чўзиляпти. Қачон авария бўлса, кейин материал сотиб олиняпти.

“Туман ташкилотлари ўзини “назоратчи” деб билади, аҳоли оғирини енгил қилиш бўйича хизмат кўрсатиш йўқ!” – деди президент.

Масалан, Қумқўрғон тумани карантин бўлимида 8 нафар инспектор фақат камчилик бўйича кўрсатма, экспортга сертификат бериш билан шуғулланади, фумигация хизматини кўрсатмайди. 

Экология бўлими ҳам фақат дарахт кесишни назорат қилади, лекин “Яшил макон” доирасида қаерга қандай кўчат экиш, молиявий манбаси бўйича таклиф бермайди.

Мавзуга оид