Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камбағал оилалар фарзандлари қўшимча таълимга жалб қилинади
Тўгарак тўловининг 80 фоизи давлат бюджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.
Ҳукумат қарори билан «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Айрим тоифадаги ўқувчилар Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари ҳисобланади.
Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади.
Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун 1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:
7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун БҲМ 1 бараваридан;
12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМ 2 бараваридан;
15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМ 4 бараваридан.
Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

18:11 / 03.07.2025
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди

21:17 / 25.06.2025
Фарзандини мактабга юбормаётган мигрантларни Россиядан чиқариб юбориш таклиф этилди

17:14 / 16.06.2025
Ахборот технологиялари йўналишида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

22:45 / 11.06.2025