Ўзбекистон | 14:08 / 16.06.2025
4830
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат +44 даражагача кўтарилади

16–19 июн кунлари Ўзбекистонда ҳаво +40…+44 даражагача исийди, кечалари дим бўлади. Ҳафта охирида ҳарорат +35…+38 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

Ҳафта бошидан Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кучаяди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».

16–17 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17–19 июнда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +40…+42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +43…+44 даражагача кўтарилади.

Кечалари ҳам ҳаво дим бўлади. Фақат эрталабки соатларда ҳарорат бир муддат +24…+27 даражагача тушади.

Ҳафта охирида ҳарорат бироз пасаяди, ҳудуднинг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати +35…+38 даража, жанубда +39…+41 даража атрофида бўлади. Шу кунларда Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади.

Республика бўйича шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 16–18 июн кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19–21 июнда республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда 20 июн куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

Тошкент шаҳрида асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат душанба кундузи +36…+38 даража, 17–19 июнда +38…+41 даражагача, 20 июнда +35…+37 даража бўлади.

Мавзуга оид