Ўзбекистон | 14:33 / 16.06.2025
2150
1 дақиқада ўқилади

Alshaya Group Ўзбекистонда илк савдо нуқталарини ишга туширади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Лазиз Қудратов халқаро Alshaya Group бошқаруви раиси Муҳаммад Алшая билан музокаралар ўтказди.

Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

1890 йилда ташкил этилган компания дунё бўйича машҳур брендларнинг 4000 дан ортиқ савдо нуқталарини бошқаради, йиллик даромади 11 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Компания ходимларининг сони 50 мингдан ортиқ.

Томонлар Ўзбекистонда таниқли брендлар дўконларини очиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Alshaya Group Ўзбекистонни барқарор ўсаётган истеъмол сектори, сармоядорлар учун жозибадор муҳит ва мамлакатнинг демографик салоҳияти сабабли Марказий Осиёдаги истиқболли бозор сифатида кўриб чиқмоқда.

Компания вакиллари узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирар экан, яқин вақт ичида илк савдо нуқталарини ишга тушириш режалари билан бўлишди. Учрашув давомида брендларнинг Ўзбекистон бозорига муваффақиятли кириб бориши учун аниқ амалий чоралар келишиб олинди.

Мавзуга оид