Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Эроннинг бир нечта генераллари ва олимларини ўлдирди
13 июн тонгида Исроил армияси Эроннинг ядро ва ҳарбий инфратузилмасига қарши амалиёт бошлади. Теҳрон, Натанз ва Хондобдаги портлашлар Эроннинг ядро дастури ва ҳарбий элитасига катта зарба бўлди. Оятуллоҳ Хоминаий қасос ваъда қилди.

Теҳрон аҳолиси катта портлаш овозларини эшитди. Давлат телевидениеси бу портлашлардан кейинги ҳолатни ёритиб, Теҳрон атрофидаги олимлар шаҳарчаси ва ядро иншоотлари устидан тутунлар чиқаётганини намойиш этди.
Исроил армияси бу операцияни «Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқариш салоҳиятини жиловлаш учун зарур олдиндан огоҳлантирувчи ҳужум» деб атади. Ҳужумлар Натанздаги ядро бойитиш маркази, баллистик ракета инфратузилмаси, олимлар яшаётган ҳудудлар, қурол омборлари ва ҳарбий лабораторияларга қаратилган.
Катта фигураларга ҳужум
“Тасним” ахборот агентлиги Эрон ядро дастурида фаолият юритган икки етакчи олим – Муҳаммад Маҳди Теҳрончи ва Фаридун Аббосий, шунингдек, Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Муҳаммад Багирий, Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси қўмондони генерал Ҳусайн Саламийнинг ўлими ҳақида хабар берди.
Исроил ҳужумнинг биринчи тўлқинини айнан юқори даражадаги раҳбариятни йўқ қилишга қаратган кўринади.
АҚШ: Бизнинг алоқамиз йўқ
Доналд Трамп раҳбарлигидаги Оқ уй жума кунги жадвалда Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини белгилади. Шунга қарамай, Трамп ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эса Исроилнинг ушбу операциясида АҚШ қатнашмаганини айтди.
«Тунги ҳужумда Исроил мустақил ҳаракат қилди. АҚШнинг бу ҳужумларга алоқаси йўқ ва асосий устуворлигимиз бу минтақадаги америкалик ҳарбийларни ҳимоя қилишдир», деди Американинг бош дипломати. Шунингдек, Рубио Эронни АҚШ манфаатлари ёки ходимларига ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантирди.
Бир неча кун олдин АҚШ Яқин Шарқдаги элчихоналари ва базалардан ходимлар ва уларнинг оилаларини эвакуация қилишни бошлаган эди. Бу эса Вашингтоннинг Исроил зарбаларидан олдиндан хабардор бўлганини англатади.
Эрон Исроилга жавоб берадими?
Эрон Ислом Республикаси мамлакат ҳаво ҳудудини ёпди. Олий раҳбар оятуллоҳ Хоминаий Эрон бу жиноятни жавобсиз қолдирмаслигини айтиб чиқди.
Эрон ислом қўриқчилар корпуси раҳбариятига берилган зарба ва олимларнинг йўқ қилиниши Эрон ичида жавоб ҳаракатларига сиёсий босимни кучайтириши мумкин. Исроил Эроннинг жавоб зарбасига тайёргарлигини билдирган.
Исроилнинг бу зарбаси 15 июн куни бўлиб ўтадиган АҚШ–Эрон музокараларига ҳам жиддий таъсир қилиши аниқ.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу бу операцияни қачонгача давом эттиришини ҳам аниқ айтмади. “Қанча керак бўлса, шунча давом эттирилади”, деди у.
Ўзбекистон ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Эронга ҳужуми юзасидан “чуқур хавотир” билдирди. Расмий Тошкент барча томонларни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди.
Ўзбекистоннинг Эрон ва Исроилдаги элчихоналари ватандошларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирмоқда.
Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилган.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов тайёрлади.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

22:51 / 17.07.2025
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди

20:26 / 17.07.2025
Суриядаги янги уруш. Друзлар ва бадавийлар можаросида воқеалар ривожи

14:09 / 17.07.2025
«Биз урушдан қўрқмаймиз» – аш-Шаръа Исроил Сурияни беқарорлаштиришга уринаётганини таъкидлади

09:33 / 17.07.2025