Ўзбекистон | 09:50 / 13.06.2025
1072
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Rothschild & Co йирик стратегик инвесторларни жалб этишда ҳамкорлик қилади

Жорий йилнинг 12 июн куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Rothschild & Co гуруҳи вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида давлат активларини хусусийлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, бугунги кунгача эришилган натижалар кўриб чиқилди. Хусусан, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган банкларни хусусийлаштириш жараёнлари, жумладан, IPO (акцияларни оммавий савдога чиқариш) босқичларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар келгусида йирик стратегик инвесторларни жалб этиш, хусусий сектор улушини кенгайтириш ва Ўзбекистон молия бозорини очиқ, рақобатбардош тамойиллар асосида ривожлантириш бўйича фикр алмашди.

Учрашув якунида хусусийлаштириш ва молиялаштириш соҳаларида инновацион ёндашувларни татбиқ этиш, банк секторини халқаро стандартларга мослаштириш ва IPO орқали давлат активларини очиқ ва шаффоф механизмларда хусусийлаштириш борасида кейинги ҳамкорлик чора-тадбирлари бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид