Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Немис генерали шарқий қанотдаги НАТО қўмондонлигини қабул қилиб олди
Бундесвер ҳаво кучлари бош инспектори Инго Герхарц шарқий қанотдаги НАТО кучларига қўмондонликни ўз қўлига олди.

Инго Герхарц Фото: Morris MacMatzen / Getty Images
Штаби Нидерландиянинг Брюнсюм шаҳрида жойлашган НАТОнинг шарқий қанотидаги қўшма иттифоқ қўшинларининг оператив қўмондонлиги Бундесвер ҳарбий-ҳаво кучлари бош инспектори Инго Герхарц томонидан қабул қилиб олинди, деб хабар бермоқда AFP 11 июн, чоршанба куни.
59 ёшли генерал италиялик генерал Гулелмо Луижи Милиетта ўрнини эгаллади ва келгуси йилларда НАТОнинг Норвегиядан Венгриягача бўлган шарқий қаноти оператив мудофаасига масъул бўлади. Герхарц Россия ва Беларус билан қарийб 4000 километрлик чегара бўйлаб армия қўмондонлигини ўз қўлига олади. «Биз ҳозир Европада қайноқ урушга дуч келяпмиз. Бугунги таҳдидлар ҳар қачонгидан ҳам мураккаброқ», — деди генерал лавозимга киришар экан.
Инго Герхарц 2025 йилнинг март ойида Россия пропагандаси орқали музокаралари тутиб олинган ва нашр этилган Бундесвер офицерларидан бири эди. Шундан сўнг Германия Мудофаа вазирлиги Германия Ҳарбий-ҳаво кучлари (люфтваффе) юқори мартабали офицерларининг онлайн конференцияси ёзуви сиздирилганини тан олди.
Суҳбатлар тутиб олингандан сўнг Герхарцга қарши суриштирув бошланди, бироқ унинг маълумотларнинг сизиб чиқишига алоқадорлиги тасдиқланмагани учун у ёпилди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Ваҳшийлик шу даражада бўладими..?” — заҳарли дори сабаб водийда асаларилар қирилиб битмоқда
Жамият | 19:02
-
Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси Тошкентга янги қатновни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 18:56
-
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди
Жаҳон | 18:43
-
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна уч ойга узайтирилди
Жаҳон | 18:39
Мавзуга оид

00:58
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди

21:58 / 14.07.2025
Йил бошидан бери урушда 100 минг россиялик аскар ҳалок бўлди — НАТО бош котиби

15:52 / 14.07.2025
Мерц: АҚШ божлари Германия экспортига қаттиқ таъсир қилади

15:30 / 14.07.2025