Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди ҳамма фақат ўз ҳудудида таксичилик қилади, бу расман тасдиқланди
Йўналишсиз такси хизматларини олиб борувчи ҳайдовчилар лицензия карточкасида кўрсатилган ҳудуддагина фаолият олиб бориши мумкин. Транспорт вазирлигига кўра, бу тартиб 14 йил олдинги ҳукумат қарорида бўлган. Кучини йўқотган ҳужжат ўрнида бу йил айни тартиб белгиланган бошқа ҳужжат қабул қилинган.

Фото: Kun.uz
Тармоқларда «Энди ҳамма ўзининг вилоятида таксичилик қилади. Тошкентда фақат «01» рақамли автомобилларгагина лицензия беришади», деб айтилгани акс этган видеолар тарқалди.
Муаллифга кўра, кўпчилик ҳозир “Лицензия оламиз, Тошкентда ишлаймиз”, деса, рад жавобини олмоқда.
“Ҳайдовчи лицензия оладиган бўлса, ўзининг ҳудудида ишлайдиган қилиб қўйишибди. Мисол учун 01 — Тошкент номери. Улар Тошкентда ишлайди. Андижонликлар Андижонда, қорақалпоғистонликлар Қорақалпоғистонда, қашқадарёликлар Қашқадарёда”,– дейди у.
Ҳолат юзасидан Транспорт вазирлиги “Дарё”га хабарлар рост эканини тасдиқлаган.
Вазирлик ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов айни кунда жараён амалга оширилаётганини айтган.
“Бу тартиб кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолмаган. 2011 йилда айнан мана шу йўналишли таксилар фаолиятини тартибга солувчи 139-сонли қарор чиқарилган. Ўша қарор билан тасдиқланган низомда йўналишли таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг фаолият юритиши учун қўйилган талаблар бор. Ўша низомнинг 5-боб 9-бандида ҳайдовчи йўловчиларни йўналишсиз таксида ташишни лицензия карточкасида белгиланган ҳудудда амалга оширилади деб ёзилган. Бу қарор ҳозир ўзининг кучини йўқотган. Мазкур қарор ўрнини босувчи 2025 йилда чиққан қарорга кўра, ҳайдовчининг ўз ҳудудида, яъни лицензия карточкасида кўрсатилган ҳудудда фаолият олиб бориши белгилаб қўйилди”, – деган у.
Шунингдек, Ашурматовнинг тушунтиришича, бунда ҳайдовчи фаолиятини фақат ўша лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд ва унга туташ ҳудудда олиб боради.
“Масалан, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган 01 код билан бошланувчи давлат рақамли транспорт воситаси Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти ҳудудида таксичилик фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Худди шунингдек, вилоятларники ҳам худди шунақа бўлади”,– деган вазирлик ахборот хизмати раҳбари.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Нукус - Оқтов йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 15:55
-
Россияда Белгороддаги ўғирлик учун миллиард рубл ундирилмоқчи
Жаҳон | 15:49
-
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди
Ўзбекистон | 15:21
Мавзуга оид

17:36 / 02.07.2025
Ўзини ўзи банд қилган таксичилар учун солиқни агрегаторлар тўлайди

12:48 / 15.06.2025
Транспорт вазири гапи ҳукумат қарорини тўхтатиб қўя оладими? —таксичилар исталган ҳудудда ишлаш эркинлиги чекланганича қолмоқда

19:48 / 13.06.2025
Вилоятликлар ҳам Тошкентда таксичилик қила олади — транспорт вазири

21:27 / 12.06.2025