Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдоси билан шуғулланган аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди
Ўзбекистон ва Туркия Интерпол ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида одам савдоси билан шуғулланганлик учун қидирувда бўлган жиноятчи аёл ушланди ва экстрадиция қилинди.

Фото: ИИВ
Ўзбекистон Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида, Интерпол каналлари орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан одам савдоси учун қидирилаётган ва узоқ вақт давомида Туркия ҳудудида яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди.
Жиноятчи аёл сотиш ва эксплуатация мақсадида қизларга юқори маош ваъда бериб, уларни Туркияга олиб борган. У ерда қизларнинг паспортларини тортиб олиб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган.
Интерполнинг Тошкент ва Анқара миллий марказий бюролари ўртасида олиб борилган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар ва тезкор-ахборот кузатуви натижасида жиноятчининг қаердалиги аниқланди ва у қамоққа олинди.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг илтимосномаси Туркия ваколатли органлари томонидан қаноатлантирилганидан сўнг, қидирувдаги шахс топилди ва Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари кузатувида кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Ўзбекистонга олиб келинди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Меҳнатларим ҳавога учяпти” — Тўрақўрғонда боғ яратган тадбиркорнинг ери олиб қўйиляпти
Жамият | 11:57
-
🔴 LIVE: Трампнинг ултиматуми: реал огоҳлантиришми ёки пуч таҳдид?
Жаҳон | 11:29
-
Мерц Трампнинг Украина учун қурол бўйича ташаббусини олқишлади
Жаҳон | 11:09
-
Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкага нисбатан чора кўрилди
Жамият | 11:06
Мавзуга оид

10:11 / 06.07.2025
Тошкентда ўзига таниш аёлни Россияга фоҳишалик учун жўнатаётган шахс тўхтатилди

23:33 / 03.07.2025
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди

22:12 / 25.06.2025
Қидирувда бўлган 12 нафар ўзбекистонлик БААдан экстрадиция қилинди

14:30 / 19.06.2025