Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Расмийлар бу ўйинни исён ва ҳукуматни ағдаришга чақириш деб ҳисобламоқда.

Фото: ESC Taiwan
Ҳонгконг маъмурлари давлат тартибига таҳдид солиши мумкинлигини ҳисобга олиб, видео ўйинни тақиқлаш учун биринчи марта миллий хавфсизлик қонунидан фойдаланди.
Bloomberg хабарига кўра, тайванлик дастурчилар томонидан яратилган Reversed Front: Bonfire мобил ўйинига тақиқ қўйилди. Унда фойдаланувчилар Ҳонгконг, Тайван, Тибет ёки Хитойни танлаши ва виртуал қарама-қаршиликда, жумладан, коммунистик режимга қарши иштирок этиши мумкин эди.
Ҳонгконг полициясига кўра, ўйин қуролли қаршилик кўрсатиш ғояларини тарғиб қилади ва ҳукуматни ағдаришга ундайди. Қонун доирасида расмийлар ўйин билан боғлиқ онлайн контентни блоклашни бошлади ва фуқароларни уни юклаб олишдан қайтарди. Ушбу илованинг тарқатилиши ёки ҳатто ўрнатилиши энди сепаратизмга даъват сифатида талқин қилиниши мумкин.
Ўйин аллақачон Ҳонгконгдаги App Store ва Google Play дўконларидан йўқолди, ишлаб чиқувчилар эса изоҳ беришдан бош тортмоқда. Улар аввалроқ Google нафрат элементларини ўз ичига олган фойдаланувчи номлари устидан назорат етарли бўлмагани учун лойиҳа ўчириб ташланганини айтишганди.
Тавсия этамиз
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Жамият | 21:42 / 14.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Барселона» дунёнинг энг қашшоқ давлатидан 44 миллион евро олади
Спорт | 23:49 / 16.07.2025
-
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?
Жаҳон | 23:14 / 16.07.2025
-
Кўкдаладаги портлаш, Қорақалпоғистонда аномал ҳарорат ва Мирободда ушланган подполковник – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:06 / 16.07.2025
-
Германияни жаҳон чемпиони қилган мураббий Ўзбекистон билан ишлаши мумкин
Спорт | 22:44 / 16.07.2025
Мавзуга оид

23:14 / 16.07.2025
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?

21:47 / 16.07.2025
Tesla янгиланган Model Y электромобилини тақдим қилди

07:48 / 16.07.2025
Хитой Трампнинг Россия ҳамкорларига божлар жорий этиш режасига қарши чиқди

20:30 / 15.07.2025