Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Addinol уруш бошланганидан бери Россияда ўз даромадларини оширди
Германиянинг Addinol дастгоҳ асбоблари учун мойлаш ва совитиш материаллари ишлаб чиқарувчиси Россиядаги давлат харидларида иштирок этмоқда ва Украинадаги уруш бошланганидан бери мамлакатдаги даромадини беш баравар оширди, дея хабар беради The Insider.

Фото: Addinol
Россиянинг Украинага қарши давом этаётган ҳарбий тажовузига қарамай, станоклар учун мойлаш ва совитиш материаллари ишлаб чиқарувчи Германиянинг Addinol компанияси Россия Федерациясида бизнес юритишда давом этмоқда ва ўз маҳсулотларини маҳаллий хавфсизлик идораларига етказиб бермоқда, деб хабар берди The Insider интернет-нашри душанба, 9 июн куни ўз суриштируви натижаларига таяниб.
Жумладан, журналистлар аниқлаганидек, Addinol маҳсулотларига буюртмалар давлат харидлари тизимида 2023 йилнинг март ойидан буён камида 19 марта қайд этилган. Мижозлар орасида прокуратура, Федерал жазони ижро этиш хизмати (ФСИН) ва «Қримдаги ташкилот» бор. Бундан ташқари, нашрнинг таъкидлашича, Addinol маҳсулотлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналарига мудофаа компаниялари буюртмалари махфийлаштирилган 2022 йилгача талаб қилинган.
Немис ишлаб чиқарувчисининг мойлаш-совитиш суюқликлари рекламасида Addinol "Аддинол" МЧЖ, компания эса «Addinol Lube Oil GmbH'нинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси» сифатида кўрсатилган.
Addinol гуруҳининг Эстония компанияси (Addinol Lube Oil GmbH шуъба корхонаси) Россиядаги "Аддинол" МЧЖнинг 50 фоизига эгалик қилишда давом этмоқда. Бундан ташқари, Россиядаги «Аддинол» МЧЖ бош директори Александр Тиблен номи немис Addinol билан боғлиқлигини кўрсатадиган компанияларга эга: "Аддинол Москва", "Аддинол СПб", дейилади The Insider материалида.
2022 йилда Addinol соф фойдаси деярли 272 миллион рублни ташкил этди — бу аввалги йилга қараганда деярли олти баравар кўп. 2023 йилда компания 326 миллиондан ортиқ даромад олди, 2024 йилда эса деярли 193 миллион рубл. Шу билан бирга, 2025 йилнинг атиги бир ярим ойида Россияга 1,5 миллион долларлик Addinol маҳсулотлари олиб кирилди.
«Металларга юқори аниқликдаги замонавий ишлов бериш дастгоҳларида қайта ишлашда мойлаш-совитиш суюқликлари жуда керак ҳисобланади. Улар асбобнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олади, ишлов беришнинг аниқлиги ва қайта ишланган юзанинг тозалигини таъминлайди», деб тушунтиради The Insider журналистлари.
Нашр Германиянинг Addinol Lube Oil GmbH компаниясига сўров юборган. Унинг жавоби ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда
Жаҳон | 16:52
-
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди
Ўзбекистон | 16:19
-
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон | 16:13
-
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди
Ўзбекистон | 16:05
Мавзуга оид

15:33
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди

15:25
Россия университетларининг ўзбекистонлик талабалар учун квоталари ошиши мумкин

14:15
Москва суди журналист Юрий Дудни сиртдан ҳибсга олди

13:43