Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: АҚШ қурол арсеналларини мисли кўрилмаган даражада тўлдирмоқда
«Биз қурол-яроғни мамлакатимизда илгари ҳеч қачон кузатилмаган тезликда тўплаяпмиз», деб ёзди Америка етакчиси Truth Social ижтимоий тармоғида.

Фото: Airman Nicole Ledbetter/U.S. Air Force photo/abaca/picture alliance
АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон ўзининг қурол-яроғ арсеналини мисли кўрилмаган даражада тўлдираётганини таъкидлади. Оқ уй раҳбари тегишли ёзувни 2 июн, душанба куни Truth Social ижтимоий тармоғида жойлаштирди.
«Ҳарбий етакчиларимиз билан ҳозиргина ажойиб суҳбат бўлди. Бу бизда мавжуд бўлган энг кучли армия, жумладан, қурол-яроғни мамлакатимиз ҳеч қачон кўрмаган даражада тўплаётганимизга алоқадор», деб ёзади Америка раҳбари.
«Умид қиламанки, биз уларни ҳеч қачон ишлатишимиз шарт бўлмайди!» — дея қўшимча қилди у.
Май ойида Вест-Пойнт шаҳридаги (Ню-Йорк штати) АҚШ ҳарбий академиясида Америка давлати раҳбари Вашингтон гипертовушли ракеталарни ишлаб чиққани ва уларни «катта миқдорда» ишлаб чиқараётганини айтди.
2024 йил 12 декабрда Пентагон ядровий зарядсиз гипертовушли ракетанинг муваффақиятли учирилиши АҚШ армияси томонидан Флорида штатидаги Канаверал бурни станциясидан мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари билан ҳамкорликда амалга оширилгани ҳақида хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилда бу All Up Round (AUR) тизимининг иккинчи муваффақиятли интеграциялашган парвоз синови ва батареяни бошқариш маркази ҳамда Transporter Erector учириш мосламасидан фойдаланган ҳолда узоқ масофали гипертовушли қурол тизимининг биринчи жанговар синовидир.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ППХ ва профилактика инспекторларининг ваколатлари кенгайиши мумкин
Ўзбекистон | 19:39
-
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31
-
Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмаларини чеклаш таклиф қилинди
Жаҳон | 19:18
-
Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди
Ўзбекистон | 19:14
Мавзуга оид

18:43
Хитой Трампнинг таҳдидларидан кейин Россияни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга ваъда берди

15:27
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди

15:16
ЕИ АҚШга қарши 72 млрд евролик жавоб божларини тайёрлади

15:03