Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 88 марта қоида бузган Spark ҳайдовчиси машинасидан айрилиши мумкин

Фото: МИБ матбуот хизмати
Тошкентда 88 марта жаримага тушган Spark ҳайдовчиси жарималарини ўз вақтида тўламагани учун автомобилидан айрилиши мумкин. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар ЙҲХББнинг маъмурий жарималари юзасидан қарздор Ш.Ҳ.дан 88 марта йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай, бузиш оқибатида 40,2 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қарздорлигини ундириш белгиланган.
Қарздорга дастлаб берилган ихтиёрий муддатда жарима суммаларини тўламай келган. Оқибатда бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, Тошкент шаҳар ЙҲХББ билан ҳамкорликда олиб борилаётган рейд давомида ҳаракатдан тўхтатилиб, жарима майдонига жойлаштирилган.
Бундан ташқари, 88 марта қоида бузган қарздор фуқаронинг Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил 12 июндаги қарорига асосан банкдан 52,8 миллион сўм миқдорида қарздорлиги борлиги аниқланган.
Шу сабабли Spark бир йўла иккита қарздорликни қоплаш мақсадида аукцион савдоларига чиқарилиши, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорликларга йўналтирилиши белгиланди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Навоийуран” ва НКМК ходимлари уран радиоактив моддасини сотишга урингани маълум бўлди
Ўзбекистон | 17:32
-
Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат
Ўзбекистон | 17:00
-
Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Жаҳон | 16:57
-
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 16:21
Мавзуга оид

15:32 / 20.07.2025
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди

21:19 / 17.07.2025
“400 млн сўм сарфлагандик” – Тошкентда ҳокимлик фуқаролар барпо қилган яшил ҳудудни аукционда сотиб юборди

12:22 / 15.07.2025
Тошкентда магистратурага кириш учун сертификат олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

12:16 / 02.06.2025