Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизгача оширишга қарор қилди
АҚШ президенти 4 июн куни савдо урушларининг янги босқичини бошлашга ваъда берди, гарчи унинг ҳаракатларининг қонунийлиги судда ҳамон муҳокама қилинмоқда.

Фото: Getty images
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатларда пўлат ва алюминий учун божхона тўловларининг янги оширилишини маълум қилди. Ушбу қотишмаларни мамлакатга импорт қилиш бўйича божлар жорий 25 фоиздан 50 фоизгача оширилади, деди Америка етакчиси 30 май, жума куни Питсбург яқинидаги US Steel заводида сўзлаган нутқида.
Трампнинг сўзларига кўра, янги чоралар 4 июндан кучга киради.
«Бизнинг пўлат ва алюминий саноатимиз яна тикланмоқда. Бу бизнинг пўлат ва алюминий соҳасидаги ишчиларимиз учун ажойиб янгиликнинг яна бир катта ютуғи бўлади. Американи яна буюк қиламиз!» - деб ёзди Трамп тадбирдан кейин Truth Social ижтимоий тармоғида.
28 май куни АҚШ Халқаро савдо суди Доналд Трамп апрел ойи бошида дунёнинг деярли барча мамлакатларига киритган божларнинг бир қисмини ноқонуний деб топди. Суд қарорига кўра, Трампнинг ўзи бундай қарор қабул қилиш ваколатига эга эмас.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Ховос тумани собиқ ҳокими қамалди
Ўзбекистон | 15:30
-
Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизга оширишни маъқуллади
Жаҳон | 15:30
-
Ўзбекистон ва Покистон ҳудудларида икки мамлакатнинг миллий ресторанлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:20
Мавзуга оид

15:30
Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизга оширишни маъқуллади

14:50
Келлог: АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари тайёр бўлди

21:52 / 03.06.2025
Трамп тузоққа тушган акулаларни қўйиб юборган икки ғаввосни афв этди

21:06 / 03.06.2025