Россия Запорожие йўналишида ҳужум бошлади – Сирский
Украина Қуролли Кучлари бош қўмондонининг айтишича, Курск йўналишидаги операция ҳам давом этмоқда.

Фото: Telegram / GeneralStaffZSU
Россия Запорожие йўналишида фаол ҳужум бошлади. Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг май ойидаги фаолияти якунларига бағишланган йиғилишда бош қўмондон Александр Сирский маълум қилди.
«Мудофаа кучлари душманни катта йўқотишларга олиб келган ҳолда ушлаб туришда давом этмоқда. Душман асосий кучларини Покровский, Торецкий, Лиманский, Новопавловский йўналишларига, шунингдек, Суми вилоятининг Россия билан чегарадош ҳудудларига қаратди. Запорожие йўналиши бўйича ҳужумларни сезиларли даражада кучайтирди», деди у.
Бош қўмондон Украина Қуролли Кучлари фронт ортида душман ва унинг мудофаа салоҳиятини йўқ қилаётганини ҳам айтди. Май ойида DeepStrike воситалари Россия ҳудудидаги 58 та нишонга, ҳарбий объектларга зарба берди, тажовузкорнинг ҳарбий-саноат комплекси имкониятларига путур етказди. Мақсадлар орасида портловчи моддалар ва дрон ишлаб чиқариш объектлари бўлган.
Сирскийнинг алоҳида қўшимча қилишича, Курск йўналишидаги операция давом этмоқда.
2025 йилда Россия ўз кучларини Украинанинг шарқи ва шимолида жамлаб, фронтдаги эскалацияни кучайтирмоқда. Кремлнинг ёзги ҳужуми Украина кучларини толиқтириб, мудофаани ёриб ўтиш ва Киев билан Ғарб ҳамкорларига стратегик босим ўтказишни мақсад қилган.
Аввалроқ, Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг ёзги ҳужуми мақсадларини ошкор қилди. Унинг таъкидлашича, руслар Суми йўналишида куч тўпламоқда ва Украина шарқи ва жанубидаги ҳужум ҳаракатларига оид мақсадларини ўзгартирмаяпти.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
MINEX Central Asia 2025 старт олди!
Ўзбекистон | 17:02
-
Балки энг зўр эмасман, аммо Украина билан урушдан чиқиш учун энг тажрибалиман – Зеленский
Жаҳон | 16:46
-
Путиннинг НАТО билан эҳтимолий уруши дунёга 1,5 триллион долларга тушиши мумкин – ОАВ
Жаҳон | 16:21
-
Яна бир собиқ “замҳоким” озодликдан маҳрум қилинди
Ўзбекистон | 15:56
Мавзуга оид

16:46
Балки энг зўр эмасман, аммо Украина билан урушдан чиқиш учун энг тажрибалиман – Зеленский

16:21
Путиннинг НАТО билан эҳтимолий уруши дунёга 1,5 триллион долларга тушиши мумкин – ОАВ

15:03
Рютте: Киев НАТО давлатларидан ҳарбий ёрдамга ишониши мумкин

13:06