Ғазода сулҳ эҳтимоли, Украинада ҳамон мавҳумлик | “Геосиёсат” ҳафталиги
Ғазода оташкесим бўйича Уиткофф режаси: Исроил қабул қилди, Ҳамас кўриб чиқмоқда. Истанбул музокараларида 2-раунд белгиланди: Россия ўз шартлари ёзилган меморандум тайёрлади. Илон Маск истеъфога чиқмоқда: у нимага эришди? Россиялик депутат мамлакатнинг бир қисми ўзбекларнинг тарихий ватани эканини айтди: уни жазолашадими?
Ортда қолаётган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.
Италия-Марказий Осиё биринчи саммити якуни бўйича қандай хулосалар қилиш мумкин?
Шуҳрат Расул: Италия Евроиттифоқнинг лидерларидан бири ҳисобланади. Умуман Евроиттифоқ бугунги кунда Марказий Осиёда иқтисодий ҳажми бўйича иккинчи ўринда. Тўғри, аксар қисми Қозоғистонга тўғри келади. Лекин шунга қарамасдан биринчи ўринда энг катта савдо алоқалар бўйича Хитой, иккинчи ўринда Евроиттифоқ, Россия учинчи ўринда. Ўзбекистон билан Италия ўртасида мана шундай олий даражадаги учрашувлар бундан 22 йил олдин ҳам бўлган. Шунингдек, Италия иқтисодий жиҳатдан ҳам дунё рейтингларида юқори ўринларда туради. Умуман олганда Марказий Осиё жумладан Ўзбекистоннинг Италия билан муносабатларининг чуқурлашиши фақат фойда дейиш мумкин.
Жаҳонгир Акрамов: Қайсидир маънода Италиянинг Марказий Осиёга қизиқиб қолгани ва бу ташрифларнинг яна бир омили борки, Италия билан Франция ўртасидаги Европа Иттифоқида ҳозир лидерлик учун кураш кетаётганини ҳам кўришимиз мумкин. Яъни Макрон ва Мелони ўртасидаги муносабатлар ҳам юқори даражада эмас. Бу ҳолатдан биз прагматик равишда фойдалана олишимиз ҳам керак. Италия ҳозирги вақтда Германия ва Франция каби лидерлар орасида Европа Иттифоқидаги ўз ўрнини мустаҳкамлашга ҳаракат қиляпти. Бу ўринда Жоржа Мелонининг Самарқандга ташрифи ҳам жуда катта маъно беради. Яъни бу маданий дипломатиянинг бир қисми. Шунингдек, Самарқанд кўчаларидан бирига Рим номи берилди.
ҲАМАС ёки Исроил 60 кунлик сулҳ муддатини куч тўплаш учун ишлатиши мумкинми?
Бектош Бердиев: Исроилни қониқтирадиган, ҲАМАСни эса қониқтирмайдиган жиҳат ҳам шунда аслида. Исроилга бу таклифлар маъқул келди. Биринчидан, Исроил бугунги кунда бутун халқаро ҳамжамиятнинг танқид нишонига айланди, яъни халқаро майдонда Исроилга нисбатан босимлар кўпайиб кетди. Ҳаттоки Америка Қўшма Штатларида Исроил элчихонасининг ходимлари отиб ташланиши, бошқа Европа давлатларида Исроилнинг элчилари бирор бир ресторанга чиқса ё бирор бир тадбирга борса, унга нисбатан доимий босимларнинг ортиб бораётганлиги катта босимлар бўлишига сабаб бўлди. Исроилнинг азалий ва доимий ҳамкорлари бўлган Буюк Британия, Франция ва Германиянинг ҳам доимий Исроилни танқид қилиши Исроилни жуда қийин вазиятга солди. Исроил бу вазиятдан чиқиши керак, шунинг учун ҳам Нетаняҳу ғарб давлатлари томонидан таклиф қилинган сулҳга розилик беришга мажбур.
Reuters манбаларига кўра ҲАМАСга юборилган таклифлар қуйидагича:
- 60 кунлик жанговар ҳаракатларни тўхтатиш;
- Доимий сулҳга олиб борувчи жиддий музокараларга кафолат;
- Исроил гаровдагилар озод қилинганидан кейин урушни қайта бошламаслиги ҳақида кафолат;
- Исроил армияси март ойидаги сулҳ пайтидаги позицияларига қайтиши;
- Ҳамас бу 60 кунлик танаффус давомида 10 нафар тирик гаровдаги кишини ва бир нечта жасадларни озод қилади. Бунинг эвазига Исроил томонидан 1100 дан ортиқ фаластинлик маҳбуслар озод этилади;
- Бу муддат давомида ҳар куни юзлаб гуманитар ёрдам юк машиналари Ғазога киришига рухсат берилади.
Шунингдек, таҳлилчилар суҳбат давомида халқаро майдонда содир бўлган муҳим жараёнлар юзасидан ҳам ўз фикрларни билдиришди. Суҳбатни тўлиқ шаклда YouTube платформасида томоша қилиш мумкин.

Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

13:11 / 07.06.2025
“Ўргимчак тўри”га Россиянинг жавоби қандай бўлади?

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

10:54 / 03.06.2025
“Ўргимчак тўри”: Украинадан ҳайратланарли юриш

22:40 / 31.05.2025