Россия Мудофаа вазирлиги урушда шикастланган техникаларни металлолом учун сотмоқда
"ГИС Торги" порталида Ростов вилоятида Россиянинг ўнлаб шикастланган ҳарбий техникалари сотилиши ҳақида лотлар пайдо бўлди, деб таъкидлади минтақавий нашр. Кимошди савдоси 30 июнга белгиланган.

Фото: Bernd Friedel/IMAGO
Россия Мудофаа вазирлиги Ростов вилоятида Украинага қарши урушда шикастланган ўнлаб ҳарбий техникани металлолом учун сотмоқда. "161.ру" минтақавий нашри "ГИС Торги" порталида учта лотнинг пайдо бўлганига эътибор қаратди: улардан биринчисининг бошланғич нархи 4,37 миллион рубл, иккинчиси — 4,39 миллион, учинчиси — 3,2 миллион. Мақолада таъкидланганидек, ишламайдиган ҳарбий техника сотувчиси Россия Мудофаа вазирлигининг «Мулк муносабатлари бўйича махсус ҳудудий бошқармаси» федерал давлат бюджети муассасаси ҳисобланади.
The Moscow Time нашрининг таъкидлашича, вазирлик ушбу аукционларда расман «қора ва рангли металл» сотяпти, аммо аукционларга илова қилинган фотосуратларда шикастланган ҳарбий техникани таниб олиш осон. Лотларнинг тушунтириш матнида Т-80, Т72БЗ, Т62 танклари, пиёда аскарлар жанговар машиналари (БМП), шунингдек, турли модификациядаги бронетранспортёрлар (БТР) сотилаётгани айтилади. Хабарга кўра, бу «товар»ларнинг барчаси Ростов вилояти Мясниковский туманидаги Петровка қишлоғида жойлашган бўлиб, олиб кетиш шарти билан сотилади, бироқ бунга қадар харидор «қора металлоломларни харид қилиш, қайта ишлаш ва сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия» тақдим этиши шарт. Кимошди савдоси 30 июнга белгиланган.
Украинада ҳарбий техникани йўқ қилишнинг тасдиқланган ҳолатларини кузатиб борувчи Oryx сайтига кўра, Россия Қуролли кучлари кенг кўламли ҳужум бошидан буён 21 883 та ҳарбий техникани йўқотган, улардан 16 766 таси йўқ қилинган, 895 таси шикастланган, 1 164 таси ташлаб кетилган ва 3 058 таси Украина қуролли кучлари томонидан эгаллаб олинган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди
Жаҳон | 23:43 / 21.06.2025
-
Туниснинг собиқ президенти 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 23:20 / 21.06.2025
-
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади
Жаҳон | 22:13 / 21.06.2025
-
Бразилияда ҳаво шарининг қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 22:02 / 21.06.2025
Мавзуга оид

23:43 / 21.06.2025
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди

22:13 / 21.06.2025
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади

19:04 / 21.06.2025
«Аэрофлот» Москвадан Самарқандга мунтазам парвозларни тиклайди

14:23 / 21.06.2025