Президент глобал сиёсий жараёнлар шароитида Италия билан мулоқот майдонини яратиш ниҳоятда зарурлигини таъкидлади
Шавкат Мирзиёев 30 май куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилаётган «Марказий Осиё – Италия» саммитида нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари ушбу анжуманни яқинда Самарқанд шаҳрида ўтказилган саммитда Марказий Осиё минтақасининг Европа билан стратегик шериклиги ҳақида эришилган келишувлар натижаси, деб билишини таъкидлади.
«Ўзбекистон томони ушбу форматдаги самарали амалий ҳамкорликни, аввало, мамлакатларимизнинг технологик, саноат ва интеллектуал салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ривожлантиришга қатъий қарор қилган. Глобал ва минтақавий сиёсий жараёнларнинг бугунги реал шароитида, хавфсизлик ва тараққиётга умумий таҳдидлар кучайиб бораётган бир пайтда Италия билан кўптомонлама мулоқот майдонини ишга туширишимиз ниҳоятда зарур эди», деди Мирзиёев.
Давлат раҳбари «Марказий Осиё – Италия» форматида ўзаро ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари ҳақидаги қарашлар тўғрисидаги қисқача тўхталиб ўтди.
«Сиёсий соҳада ташқи сиёсат идоралари даражасида доимий мулоқотларни давом эттириш тарафдоримиз. Халқаро кун тартибида ўзаро мувофиқлаштириш ва келишилган ёндашувларни талаб этадиган бир қатор долзарб масалалар мавжуд. Италия бош вазири, ҳурматли Мелони хонимнинг Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш учун тўғридан-тўғри музокараларни тезроқ бошлаш бўйича фаол дипломатик саъй-ҳаракатларини олқишлаймиз. Сизнинг Яқин Шарқ муаммоси ва Афғонистон билан ҳамкорлик истиқболларига оид қарашларингиз учун миннатдорлик билдираман. Кеча Самарқандда биз бу нозик масалаларни батафсил муҳокама қилдик ва ёндашувларимиз ўхшаш эканини қайд этдик», деди Мирзиёев.
Ўзбекистон етакчиси терроризм, экстремизм, радикализм, наркотрафик ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда кўптомонлама форматларда ишчи механизмларни ва махсус хизматлар ўртасида ахборот алмашишни йўлга қўйишни таклиф этди.
Шунингдек, мамлакатни инновацион ривожлантиришда Италия ишбилармонлар ҳамжамиятининг анъанавий кучли позициясини инобатга олиб, савдо-саноат палаталаримиз шафелигида бизнес-мулоқот учун доимий майдон – «Марказий Осиё – Италия» ишбилармонлар клубини тузишни таклиф қилди.
«Биз, шунингдек, кўп томонлама Саноат ва технологик кооперация дастури ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши муҳим, деб ҳисоблаймиз. Бу ўринда гап технологиялар трансфери, илғор билимлар ва энг яхши амалиётларни жорий этиш, юқори технологик саноат корхоналарини яратиш учун қулай шароитларни шакллантириш ҳақида бормоқда. Мавжуд муваффақиятли тажрибани инобатга олиб, минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва бошқа қайта ишлаш соҳалари учун замонавий асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш, эҳтиёт қисмлар ва саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш, Италиянинг етакчи брендлари билан ҳамкорликда дизайн марказларини яратиш кооперациянинг муҳим йўналишларига айланиши мумкин», деди Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, минтақавий аҳамиятга молик бўлган лойиҳаларни амалга ошириш учун Тошкент ҳудудида Европа оператори бошқаруви остида махсус саноат паркини яратиш ишлари бошланди.
«Кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Италиянинг «SACE» ва «SIMEST» давлат агентликлари, шунингдек, қўшма инвестиция жамғармаларини жалб қилиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Биз Италия ҳукумати билан «яшил» трансформация соҳасидаги самарали ҳамкорликни юксак қадрлаймиз. Зарарли газлар чиқаришни қисқартириш бўйича миллий дастурлар ижросига кўмаклашишга қаратилган кўптомонлама платформаларни ишга тушириш орқали кенг кўламли шерикликни ривожлантиришга умид қиламиз. Италиянинг етакчи ишлаб чиқариш ва муҳандислик компанияларини жалб этган ҳолда, қайта тикланадиган энергетика, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатларига «яшил» энергия етказиб бериш, корхоналар аудити ва энергия самарадорлигини ошириш, сув инфратузилмалари объектларини модернизация қилиш, водород технологияларини ривожлантириш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз», деди Мирзиёев.
Шу билан бирга, Ўзбекистон етакчиси томонидан муҳандислик, дизайн, сувни тежаш ва биологик технологиялар каби йўналишларда илмий ишланмалар яратиш ва молиялаштириш, академик алмашувлар ва кадрлар тайёрлаш дастурлари учун «Марказий Осиё – Италия» илмий-таълим консорциумини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Ўзбекистон етакчи операторлар ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ва қўшма туристик маҳсулотларни яратиш учун сайёҳлик альянсини ишга туширишдан манфаатдор экани таъкидланди.
Келгуси йили Хивада минтақа мамлакатлари ва Италия ёшларининг Креатив иқтисодиёт ва маданий алмашувлар форумини ўтказишни таклиф этилди.
Давлат раҳбари нутқи якунида Ўзбекистон «Марказий Осиё – Италия» форматида ўзаро манфаатли ва кўпқиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга содиқ эканини тасдиқлади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

22:07 / 03.06.2025
Россиялик фермерлар қозоқ сайғоқлари туфайли Путиндан ёрдам сўради

15:49 / 03.06.2025
Қозоғистон минтақаларининг ярмидан кўпида аҳоли сони камайиши давом этмоқда

20:29 / 02.06.2025
Италиядаги Этна вулқони яна отилишни бошлади

16:47 / 02.06.2025