“Бетон, ғишт қуйиш ҳам қўлимдан келади” – риштонлик сувоқчи қиз ҳикояси
Фотима Мўйдинова оилада кенжа фарзанд. У ота-онамга ёрдам бўлсин деб сувоқчилик касбини танлади. Сувоқчи қизнинг қўлидан келмайдиган ишнинг ўзи йўқ: бетон қуяди, ғишт, девор уради, иморат томини ёпа олади. Устачиликнинг барча йўналишида ўзини синаб кўрган. Фотима ҳозирда отаси билан бирга одамларнинг уйида сувоқчилик қиляпти.

34 ёшли Фотима Риштон туманининг Оқ-ер қишлоғидан. Ишлаётган жойида эркакларча шижоатини кўриб кўпчилик ёқа ушлайди.
“Ёшлигимда қамиш ўриб сотардим. Зовурдан тепаликка қамиш олиб чиқаётганимда бир одам мени кузатиб турган экан. Менга қараб бу ёққа кел деди. Нотаниш одамнинг ёнига борсам мен билан ишлайсанми, деди. Қанақа ишлигини сўрасам сувоқчилик деди. Хуллас, уста ўзига шогирд тушишимни сўраган. Иккиланиб ҳам ўтирмадим. Чунки шароитим шуни тақозо қиларди. Ўша кунлар отам ишламай қўйган. Оилада қийинчилик бор эди.
Ўша устамга мингдан минг раҳмат. Устам туфайли сувоқчиликни ўргандим. Энди ҳаммага бирдек ёрдамим тегяпти.
Бир ойда камида 7 миллион сўм пул топаман. Аллоҳимга шукур, шу етади. Бундан ташқари товуқ боқиб сотаман.
18 ёшимдан бери сувоқчилик қиламан. Оилада бир ўғил, беш қизмиз. Мен кенжасиман.
Кўпчилик бу иш сенга оғирлик қилади, сувоқчи бўлишинг шартми дейишади. Одам ўзи қизиққан ишни қилиши керак-ку.
Аёл кишининг сувоқчилик қилиши кўпчиликка қизиқ туюлади. Ғишт қуйиш ҳам қўлимдан келади, бетон қуйиш, уйларга “засифка” қилиш, девор уриш, пол қоқиш, “стяшка” қуйиш, ўчоқ, тандир ясаш, ана шундай ишлар ҳам қўлимдан келади.
Отам илгари “Беларус” трактор ҳайдарди. “Беларус”да ўйнардим. Отам қаерда бўлса, мен ҳам ўша ерда эдим. Орқасидан қидириб борардим. Ўқишга қизиқмаганман. Трактор ҳайдаш ҳам қўлимдан келади.
Айни кунларда отам билан бирга одамларнинг уйида сувоқчилик қиляпмиз. Одамлар ҳар хил. Ҳар хил шароитда яшайди. Бировнинг қўли юпқа. Иложи борича шароити оғир одамлардан хизмат хақини кам оламан.
Битта уйдан 3, 4 миллион сўмгача хизмат ҳақи оламиз. Шароитга қарайман бориб. Керак бўлса 1,5 миллион сўмга қилиб бераман. 1 миллионга тушган жойларим ҳам бўлган. Битта хонани. Ичи, олди.
Қишда ҳам “қуруқ” ишлар чиқиб қолса, чақиришади. Топган пулимни оиламга сарфлайман. Сингилларимга бераман. Сув музламагунча сувоқни қилаверамиз. Ишлаётган жойимда кўпчилик адашиб мени эркак киши бўлса керак деб ўйлаб эркакларча қўл бериб сўрашишади”, – дейди Фотима.

“Ёшим 65 да. Фотима қизим билан бир 10 йилдан буён сувоқ қиламиз. Фотимахон 34 ёшга кирди. 18 ёшидан сувоқ қилади. Ўғил болаларнинг иши бу десам, йўқ, сувоқчи бўламан деб оёқ тираб туриб олди. Зуҳрахонни турмушга чиқарганмиз. У ҳам сувоқ ишларини биларди. Фотимахондан фахрланаман. Ўғил болалар қилиб юрган иш борки, барчаси қўлидан келади”, – дейди сувоқчининг отаси Фазлиддин ота.
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39
-
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали бузиб ташланди
Жаҳон | 17:34
-
Келажакка тикилган сармоя: Олтиариқда янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон | 17:00
-
Ҳиндистон ва Марказий Осиё давлатлари фойдали қазилмаларини биргаликда излашга келишиб олди
Жаҳон | 16:51
Мавзуга оид

08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди

15:52 / 15.02.2025
Камаз тагидан бутун чиққан, кичик жуссали катта инсон – риштонлик Шерқўзи ҳикояси

21:20 / 06.12.2024
“20 миллионлик касал новвосни қассоб 500 мингга сотиб олди”: Риштонда қорамоллар касалликдан нобуд бўляпти

14:00 / 01.12.2024