Хитой ўзининг кўп марталик ташувчи ракетасини синовдан ўтказди
Hiker турига кирувчи ракета муваффақиятли учирилди ва Ерга юмшоқ қўнишни амалга оширди.

Фото: Sepoch
Хитойнинг Beijing Space Epoch Technology Co (Sepoch) тижорий космик компанияси мамлакатдаги илк кўп марталик фойдаланиладиган Hiker туридаги ракета муваффақиятли учирилгани ва Ерга қайтарилганини эълон қилди, деб ёзмоқда Global Times.
Қайд этилишича, ракетанинг учиш массаси қарийб 57 тоннага тенг, у кислород-метанли двигател билан жиҳозланган, диаметри 4,2 метр ва умумий баландлиги эса 26,8 метрга етадиган корпуси зангламайдиган пўлатдан ишланган.
Синов парвози 125 сонияни ташкил этган, максимал баландлик — 2,5 километр. Шундан кейин ракета Шандун провинцияси соҳиллари яқинидаги махсус денгиз платформасига юмшоқ қўнишни амалга оширган.
Куни кеча SpaceX компаниясининг Starship ракета тизими тўққизинчи синов парвозини муваффақиятсиз якунлаган эди. Кема белгиланган орбитага қадар кўтарилган, аммо маълум вақтдан кейин парвоз баландлигини бошқариш тизими ишдан чиққан. Стартдан 10 дақиқа ўтиб, у билан алоқа узилган. Шунга қарамай, кема тезлаткичи автоматик режимда Австралия шимоли-ғарбига бошқарилувчан юмшоқ қўнишни амалга оширган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
-
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:00
Мавзуга оид

18:26 / 09.06.2025
Хитойдаги муҳим имтиҳонлар пайтида сунъий интеллект иловалари ўчириб қўйилди

00:30 / 09.06.2025
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

12:02 / 07.06.2025
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди

00:45 / 07.06.2025