Россия Сербияни Украинага яширин равишда ўқ-дорилар етказиб беришда айблади
Гап реактив артиллерия ва гаубицалар учун «юз минглаб снарядлар» ҳақида кетмоқда. Ташқи разведка хизмати мазкур ҳолатни Россия ҳарбийларига нисбатан «ўлим конвейери» деб таърифлади.

Фото: AP
Сербия ҳукуматининг бетарафлик сиёсатини эълон қилганига қарамай, Белград Киевга яширин тарзда ўқ-дори етказиб берган. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати (ТРХ) маълум қилди.
Ташқи разведка хизмати мазкур ҳолатни Россия ҳарбийлари ва тинч аҳолига нисбатан «ўлим конвейери» деб таърифлади. Маълумотларга кўра, гап реактив артиллерия ва гаубицалар учун «юз минглаб снарядлар» ҳамда ўқотар қуроллар учун «миллионлаб ўқлар» ҳақида бормоқда. Украинага етказиб беришлар «сохталаштирилган якуний фойдаланувчи сертификатлари ва воситачи давлатлар» орқали амалга ошириляпти. Бу давлатлар орасида Чехия, Полша, Болгария ва баъзи Африка мамлакатлари бор. Ушбу схемада Сербиянинг энг йирик мудофаа саноати компаниялари – «Югоимпорт СДПР», Zenitprom, Krusik, Sofag, Reyer DTI ва бошқалар иштирок этмоқда.
«Бундай етказиб беришларни “гуманитар сабаблар” билан асослаб бўлмайди. Уларнинг ягона мақсади — россиялик ҳарбийлар ва тинч аҳолини ўлдириш ва яралаш», — дейилади ТРХ баёнотида. Ташкилот Сербиядан Украинага аниқ қачон ва қандай турдаги ўқ-дори етказилгани ҳақида маълумот бермади.
Financial Times нашри 2024 йил ёзда Сербиядан учинчи мамлакатлар орқали Украинага етказилган ўқ-дорилар ҳажми тахминан 800 миллион еврога етгани ҳақида ёзганди. Сербия президенти Александр Вучич ушбу маълумотларни тасдиқлаб, буни «мамлакатнинг иқтисодий тикланишининг бир қисми» деб атаган.
Шундан сўнг Сербия бош вазири Милош Вучевич Ғарб давлатларига қурол сотишни тақиқлашга қарши чиққан: «Мен компанияларимизнинг ўқ-дориларни Испания, Чехия ёки АҚШга сотишига тўсқинлик қилмоқчи эмасман. Қурол-яроғ ишлаб чиқариш ёки сотиш тақиқланган ёки ахлоқий жиҳатдан нотўғри иш эмас, гарчи у уруш бўлаётган ҳудудларда ишлатилиши мумкин бўлса ҳам», — дейди Вучевич.
2024 йил февралида Z-каналлардан бири Украина Қуролли кучлари 40 километрга учишга қодир ER Grad 2000 русумли серб ракеталари ёрдамида Белгородни ўққа тутганини маълум қилганди.
2025 йил январида эса Белград Россиядан қурол сотиб олиш бўйича бир нечта шартномани бекор қилгани маълум бўлган эди. Сербия Бош штаби бошлиғи Милан Мойсиловичнинг сўзларига кўра, бунга Россияга қарши жорий этилган санкциялар сабаб бўлган, улар Россиядан қурол харидини «амалда имконсиз»га айлантирган. Шунга қарамай, Вучич 9 май куни Москвада ўтказилган Ғалаба парадининг меҳмонларидан бири бўлганди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қамчиқ довонида BYD хандаққа тушиб кетди
Ўзбекистон | 12:24
-
Ҳиндистон ва Россия С-400 ЗРК ва бошқа қуролларни етказиб беришни муҳокама қилди
Жаҳон | 12:22
-
Винисиус «Реал»ни биринчи ўринда олиб чиқди, «Сити» «Ювентус»га 5 та гол урди
Спорт | 11:59
-
Россия ТИВ Германия элчисини «журналистларга муносабат» учун чақиртиради
Жаҳон | 11:47
Мавзуга оид

12:22
Ҳиндистон ва Россия С-400 ЗРК ва бошқа қуролларни етказиб беришни муҳокама қилди

11:47
Россия ТИВ Германия элчисини «журналистларга муносабат» учун чақиртиради

10:43
ЕИ саммитида Россияга қарши янги санкциялар қабул қилинмади

09:20