Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ саммитида Россияга қарши янги санкциялар қабул қилинмади
Европа Иттифоқи ва унинг давлатлари раҳбарлари Россияга қарши аввалги санкцияларни узайтиришга келишиб олди, бироқ 18-пакет қабул қилинмади. Бунга Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича тўхтаб қолган музокараларда бўлгани каби Венгрия алоқадор.

Фото: John Thys/AFP/Getty Images
Европа Иттифоқининг 27 июн, пайшанба куни бўлиб ўтган саммитида Россияга қарши 18-санкция пакети маъқулланмади, бироқ Брюссел бунга жиддий умид боғламаган: саммитдан бир неча кун олдин Словакия ва Венгрия у билан бирга ЕИнинг Россия энергия манбаларидан воз кечиш режаси RePowerEU муҳокама қилинмагунча янги жазо чораларини қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Шунинг учун Европа Иттифоқи ва унинг мамлакатлари раҳбариятининг мақсади боши берк кўчадан чиқиш йўлини топиш эди.
Брюсселдаги расмийлар ва сиёсатчилар айтганидек, Словакия ҳам, Венгрия ҳам 18-санкция пакети мазмунига ҳеч қандай фундаментал эътирозга эга эмас. Бироқ, иккала давлат ҳам RePowerEU'дан жуда хавотирда, улар уни блоклай олмайди, чунки бу ташқи сиёсат эмас, балки савдо чораси, улар янги санкцияларни «гаровга олди».
DW дипломатик манбаларидан бирига кўра, ЕИ Словакия учун ечим топишга унчалик яқин эмас. «Яқин келажакда биз келишилган пакетга эга бўлишимиз керак», деб ишонтирди Европа Комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен якуний матбуот анжуманида. У яна бир бор чеклов чораларининг янги пакети Россияни Украинада ҳақиқий сулҳдан бошлаб жиддий музокаралар олиб боришга мажбурлашга қаратилганини таъкидлади. Европа Иттифоқининг кўплаб сиёсатчилари ҳақиқатан ҳам бу пакетни аввалги ўн еттитага нисбатан энг қаттиқ бўлмаса ҳам, жуда қаттиқ деб атади.
Шунга қарамай, Европа Кенгаши Россияга қарши олдинги барча санкцияларни яна олти ойга — 2026 йилнинг январигача узайтириш бўйича келишиб олишга муваффақ бўлди. Бу жараён Венгрия санкцияларни узайтиришга вето қўйиш билан таҳдид қилган сўнгги олти ойга нисбатан оғриқсиз кечди, у бошқа нарсалар қатори Россиянинг юзлаб миллиард евролик активларини музлатиб қўйишни ҳам англатади. DW'нинг бошқа дипломатик манбасига кўра, бу сафар бош вазир Виктор Орбан санкцияларнинг узайтирилишига тўсқинлик қилиш билан таҳдид қилмади, чунки АҚШ президенти Доналд Трамп Европа Россияга босим ўтказишда давом этишини таъкидламоқда, айни пайтда унинг ўзи Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича дипломатик муваффақиятга эришишга ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг бир қанча дипломатлари Еврокомиссия олдинги таҳдидлардан сабоқ олди ва ҳеч ким ветодан шантаж қуроли сифатида фойдалана олмаслиги учун санкцияларни узайтиришни келажакда «ўқ ўтказмайдиган» жараёнга айлантириш устида ишламоқда, деб умид билдирди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

16:42 / 11.07.2025
Россиянинг ягона авиаташувчи кемаси утилизация қилиниши мумкин

16:30 / 11.07.2025
Мерц Россиядан Украинага етказилган зарар учун 500 млрд евро тўлашни талаб қилди

14:49 / 11.07.2025