“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт автоларга экосертификат ҳақида
Май ойи бошида бир неча кун импорт қилинган гибрид автомобиллар учун экологик сертификат талаб қилинган эди. Сенатнинг аралашувидан кейин бу амалиёт тўхтатилган. Юқори палатанинг бугунги мажлисида Экология вазирлиги ва Божхона қўмитаси шу масалада саволга тутилди.

Фото: Сенат матбуот хизмати
Ўзбекистон божхоначилари май ойи бошида импорт гибрид автомобиллардан камида Евро-4 экологик тоифасига мослигини тасдиқловчи экологик сертификат талаб қила бошлаган эди. 3 май куни Олий Мажлис Сенати баёнот бериб, бу масалада экология вазирига сенатор сўрови юборилганини маълум қилганди.
Сенатнинг бугун, 28 май кунги ялпи мажлисида шу масала муҳокама қилинди.
Сўров муаллифи, Сенатнинг экологияга масъул қўмитаси раиси Анвар Тўйчиевнинг айтишича, Экология вазирлигининг жавобида айрим маълумотлар тушиб қолган, айримлари очиқланмаган. Шу сабабли сенаторлар жамоатчилик саволларига аниқ жавоб беролмаган.
Тўйчиев мажлисда иштирок этаётган Экология вазирлиги ва Божхона қўмитаси масъулларидан айрим жиҳатларга аниқлик киритиб беришни сўради.
«Ҳозирги кунда мамлакатимизга олиб кирилаётган M ва N тоифадаги электр двигатели билан жиҳозланган гибрид автомобилларни божхона органларида расмийлаштириш қандай? Сертификат талаб қилиняптими ёки қилинмаяптими?» – дея савол берди сенатор.

Экология вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратовга кўра, амалдаги низомга муофиқ, фақатгина газ, бензин ва дизел ёқилғисида ҳаракатланувчи двигателга эга, М ва N тоифадаги автомобиллар экологик сертификатланади.
«Бугунги кунда электродвигателли транспорт воситаларини экологик сертификатлаш талаб этилмаслиги белгилаб қўйилган. Гибрид автомобиллар учун истисно ҳолатлар белгиланмаган. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилди», – деди Қудратов.
Вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, айни пайтда гибрид автомобиллардан экологик сертификат талаб қилинмаяпти.
Сенат раиси Танзила Норбоева одамлардан тўлов ундирилгани қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини сўради.
«Сертификатлаш бугунги кунда умуман талаб этилмаяпти. Бу масалада кўтарилган вақтда аниқлик киритиб, тегишли кўрсатмалар бердик. Божхона қўмитаси билан келишиб олинди. Тўлов ундирилмаслиги керак», – дея жавоб берди экология вазири ўринбосари Обиджон Қудратов.
Кўтарилган масалага Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ғайрат Носиров ҳам изоҳ бериб, бугунги кунда гибрид автомобиллар учун экологик сертификат талаб этилмаётганини у ҳам тасдиқлади. Шу аснода қуйидагича қисқа диалог кузатилди:
Ғ.Носиров: Танзила Камаловна, бугунги кунда гибрид автомобилларга божхона органлари томонидан экология сертификати умуман талаб қилинмаяпти.
Т.Норбоева: Талаб қилинмаяпти?
Ғ.Носиров: Талаб қилинмаяпти.
Т.Норбоева: Лекин сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган-да.
Ғ.Носиров: У пул Экология қўмитасига кетади, бизга келмайди, Танзила Камаловна. Лекин бунга аниқлик киритиб оламиз.
Бунга жавобан Сенат раиси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасини эслатди. Бу моддага кўра, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши керак.
“Божхона билан Экология яхшилаб қонуннинг мана шу нормаси ичига кириб, одамлардан келаётган норозиликларни шу нуқтайи назардан кўриб чиқишинглар керак”, деди Норбоева.
Аввалроқ Autodeklarant канали экологик сертификат учун талаб қилинаётган тўлов миқдори 2 млн сўмдан ошиқ эканини ёзганди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди
Ўзбекистон | 01:53
-
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Жаҳон | 01:06
-
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум
Фан-техника | 00:33
-
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади
Жаҳон | 23:35 / 19.06.2025
Мавзуга оид

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

17:48 / 12.06.2025
Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади

11:56 / 12.06.2025
Айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинади

15:13 / 02.06.2025