Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
Рейтингда биринчи ўрин Сингапурдаги Чанги аэропортига насиб этди. Шунингдек, кучли учликдан Қатардаги Ҳамад ва Токио халқаро аэропортлари ҳам ўрин олди.

Фото: AP
Буюк Британиянинг дунё авиакомпаниялари ва аэропортларини баҳолаш билан шуғулланувчи Skytrax компанияси 2025 йилнинг энг яхши аэропортлари рейтингини эълон қилди.
Дунёнинг энг яхши 20 та ҳаво бандаргоҳи ўрин олган рейтингда биринчи ўрин Сингапурдаги Чанги аэропортига насиб этди. Қайд этилишича, Чанги рейтингда 13-маротаба биринчиликни эгалламоқда. Ушбу аэропортнинг устун жиҳатларидан бири — йўловчилар багажларини парвоздан 48 соат олдин топширишлари мумкин.
Шунингдек, аэропорт инфратузилмаси ҳам алоҳида эътироф этилган. У ерда савдо маркази, кўплаб ёпиқ боғлар, жумладан, капалаклар маркази ва дунёдаги энг катта шаршара мавжуд. Аэропортда спа-салонлар, меҳмонхоналар, бадиий санъат асарлари кўргазмалари, музей, кинотеатр ва динозаврларнинг тематик боғи жойлашган.
Рейтингда иккинчи ўринни Қатарнинг Ҳамад халқаро аэропорти эгаллади. Бундан ташқари, у аэропортдаги энг яхши шопинг ва Яқин Шарқдаги энг яхши аэропорт йўналишларида ҳам мукофотларни қўлга киритди. Рейтингдаги 3-6-ўринларни Осиёдаги аэропортлар эгаллаган. «Бу минтақа ҳаво транспортини такомиллаштириш масаласида Шимолий Америка ва Европани ортда қолдираётганини англатади», — дейилади хабарда.
Токио халқаро аэропорти учинчи ўринга лойиқ кўрилиб, дунёдаги энг тоза аэропорт сифатида тан олинган. Ундан кейинги ўринларни Сеулдаги Инчҳон, Токионинг шарқий қисмидаги Нарита ва Ҳонгконг аэропортлари эгаллади.
Топ-20 аэропортлар қаторига Европанинг тўққизта ҳаво бандаргоҳи киритилди. Париждаги Шарл де Голл аэропорти кетма-кет учинчи йил Европанинг энг яхши аэропорти дея тан олинмоқда.
Истанбул аэропорти эса оилавий саёҳатлар учун энг қулай аэропорт сифатида рейтингда 14-ўринни эгаллади. Шунингдек, рўйхатдан Ванкувер, Вена, Мелбурн, Тюбу, Копенгаген, Амстердам ва Баҳрайн аэропортлари ҳам ўрин олди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
-
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:48 / 10.07.2025
-
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади
Жаҳон | 23:42 / 10.07.2025
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17 / 10.07.2025
Мавзуга оид

18:03 / 09.07.2025
АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби бекор қилинди

21:44 / 26.06.2025
Японияда айиқ аэропорт фаолиятини фалажлаб қўйди

18:13 / 19.06.2025
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади

16:53 / 02.06.2025