Табиий парвариш ёки косметик муолажалар – Ўзбекистонда қайси тенденция устунлик қилмоқда?
Тадқиқотларга кўра, ижтимоий тармоқлардаги филтрлар ва фотомонтаж дастурлари косметик муолажаларга бўлган қизиқишни оширади. 2024 йилда косметик муолажаларга бўлган қизиқишнинг ошиши билан бирга табиийликка бўлган интилиш, яъни “Anti-Cosmetic Surgery” тенденцияси пайдо бўлиб, одамлар табиий кўринишни сақлаб қолишга интилишмоқда.

Хўш, Ўзбекистонда қайси тенденция устунлик қилади? Kun.uz шу савол билан юртдошларимизга мурожаат қилди.
“Сиз табиий гўзалликни сақлаш тарафдоримисиз ёки косметик муолажалар?” деган саволга турлича қарашлар бўлди. Аммо кўпчилик табиий парваришни маъқул кўришини айтган. Тошкентдаги Cosmetique.uz бренди дўкони менежери Нодирахон Набуханова ҳам Ўзбекистон бозорида табиий ва самарали гўзаллик маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бораётганини таъкидлади.
“Табиий овқатланиш, табиий парваришга аҳамият бериляпти. Мижозларимизнинг 60 фоизи яна қайтиб келиб харид қилишади. Чунки юз парваришига уколлар ёрдамида тезда қилинган муолажалардан кўра табиий усул билан муолажа қилиб ажинлардан, доғлардан сақлаб қолиш муҳим. Бу секин, аммо узоқ муддатли натижаларга олиб боради.
Корея билан иқлим шароитимиз ўхшашлиги учун аёлларимизнинг терисига Корея маҳсулотлари мос келади. Шунинг учун биз мижозларимизга айнан шу мамлакат маҳсулотларини тақдим этамиз”, деди у.
Cosmetique.uz — бу нафақат гўзаллик маҳсулотлари дўкони, балки ҳар бир инсон учун табиий парвариш маданиятини яратишга қаратилган лойиҳа ҳамдир. Компания Кореянинг энг ишончли, сертификатланган косметика ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилади. Маҳсулотлар таркибидаги компонентлар синтетик қўшимчаларсиз, парабенлар ва сулфатлардан холи бўлиб, ҳар хил тери турларига мос ва гипоаллерген ҳисобланади.