Поп туманига янги ҳоким тайинланди
Қарийб 8 йилдан буён Наманган вилоятининг Поп туманига раҳбарлик қилиб келган Аъзамжон Султонов соғлиги туфайли ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев эгаллади.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги
Халқ депутатлари Поп тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашган. Вилоят раҳбари кейинги йилларда Поп туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб, туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Аъзамжон Султонов саломатлигига кўра вазифасидан озод этиш ҳақида ариза ёзганини билдирган.
Аъзамжон Султоновга миллий урф-одатларга кўра ҳурмат-эътибор кўрсатилган.
Шунингдек, сессияда Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевични Поп тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор депутатлар томонидан тасдиқланган.
Ғуломжон Муродхўжаев 1979 йилда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1999 йилда Наманган давлат университетини, 2010 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Ғуломжон Муродхўжаев 2016-2020 йилларда Тўрақўрғон тумани ҳокими бўлган. 2021 йилда Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Аъзамжон Султонов 2017 йил ноябр ойидан буён Поп туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Энг бадавлат 1 фоиз одамнинг бойлиги 33,9 триллион долларга кўпайди
Жаҳон | 16:24
-
Ҳарбий харажатларни ошираётган Европа ва НАТО мудофаасига содиқ Трамп — Ҳаагадаги саммит тафсилотлари
Жаҳон | 15:45
-
ХВЖ Ўзбекистонда «солиқ юки»ни кенгайтиришни таклиф қилди. Иқтисодчи берилган тавсияларни кескин танқид қилди
Иқтисодиёт | 15:45
-
“Ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шу ишни қиларди” — болакайни қутқарган ЙПХ инспектори ҳақида
Жамият | 15:35
Мавзуга оид

11:38 / 25.04.2025
“Оёғи куйган 1,5 яшар қизча иши”: Попдаги боғча ноқонуний ташкил этилгани маълум бўлди

15:31 / 24.04.2025
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда

14:15 / 14.04.2025
22 ёшли қотил, уч қурбон ва кичик гувоҳ – Попдаги қотиллик тафсилоти

14:46 / 01.04.2025