Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: ДХХ
Унда, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма ишчиси бўлган шахс Боёвут туманида яшовчи 2 нафар фуқарони Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 12 800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, мазкур турфирманинг 2 нафар ходими ҳам фуқароларнинг ишончига кириб, зиёратга юбориш баҳонасида уларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш механизмини жорий қилганликлари аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарларнинг 2 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва улардан жабр кўрган бошқа фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Марғилон шаҳрида яшовчи шахс Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи фуқарони Ҳаж амалларини адо этиш учун муборак сафарга юбориш эвазига 11 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон Трампни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатмоқчи
Жаҳон | 00:06
-
Украина дронлари Россияга зарба бериш учун Қозоғистон узра учгани маълум қилинди
Жаҳон | 23:43 / 21.06.2025
-
Туниснинг собиқ президенти 22 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Жаҳон | 23:20 / 21.06.2025
-
Россия бюджети 2024 йилда мигрантларнинг патентидан 1,5 млрд доллар ишлади
Жаҳон | 22:13 / 21.06.2025
Мавзуга оид

18:19 / 20.06.2025
Фарғонада туман МИБ бошлиғи пора билан ушланди

15:15 / 10.06.2025
Кувайт Сирдарёда тиббиёт йўналишида лойиҳани амалга оширади

15:27 / 09.06.2025
Хоразмда қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимига жиноят иши қўзғатилди

17:38 / 05.06.2025