Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди
Пойгачи ушбу машинада 2001 йилги «Формула-1» мусобақаларида жаҳон чемпионига айланган.

Фото: Alex Kalinauckas
«Михаэл Шумахер 2001 йилги «Формула-1» жаҳон чемпионатида ҳайдаган Ferrari пойга автомобили RM Sotheby’s аукционида 18,17 миллион долларга сотилди, деб хабар беради The New York Times.
Шумахер ушбу болидда 2001 йили Монако ва Венгриядаги Гран-приларда иштирок этиб, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган.
Машина афсонавий немис пойгачиси бошқарган «Формула-1» автомобиллари орасида аукционда сотилган энг қиммат транспортга айланди.
Шумахер — «Формула-1»нинг етти карра чемпиони ва чемпионат тарихидаги энг яхши пойгачилардан бири.
2013 йилда карерасини якунлагандан кейин Шумахер Алп тоғларида чанғи учиш вақтида бошидан оғир жароҳат олган. 56 ёшли собиқ пойгачининг оиласи унинг шахсий ҳаётини матбуотдан яшириб келади ва унинг аҳволига оид тафсилотларни ошкор этмайди.
Кимошди савдосида сотилган Ferrari F2001 лотидан олдин фақат учта пойга машинаси қимматроқ нархда сотилган — уларнинг барчаси Mercedes жамоасига тегишли.
Аукционларда сотилган пойга автомобилларининг энг қиммати Mercedes W196 ҳисобланади. у 1950 йиллар ўрталарида «Формула-1»да иштирок этган ва 51,2 миллион еврога сотилган.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

09:51 / 13.02.2025
Суд Михаэл Шумахернинг оиласига нисбатан шантаж иши бўйича ҳукм чиқарди

17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди

15:21 / 14.11.2024
Михаэл Шумахернинг сўнгги Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди

22:32 / 25.06.2024