S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «ижобий» даражага яхшилади
Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бундай баҳо жаҳон молия ҳамжамиятининг Ўзбекистонда президент раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи ортиб бораётганидан далолат беради ҳамда танланган йўл тўғрилигини кўрсатади.
S&P Global Ratings халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «барқарор» даражадан «ижобий» даражага яхшилади.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бундай баҳо жаҳон молия ҳамжамиятининг Ўзбекистонда президент раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи ортиб бораётганидан далолат беради ҳамда танланган йўл тўғрилигини кўрсатади.
"Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатимиз хорижий инвесторлар учун янада жозибадор бўлди, бу эса иқтисодий ўсишга хизмат қилмоқда ва фуқаролар ҳаёт сифати яхшиланишига бевосита таъсир кўрсатмоқда.
Мамлакатимизнинг суверен кредит рейтингини ошириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари сифатида мен ҳар қандай натижани нафақат сақлаб қолиш, балки янада яхшилаш зарур эканини чуқур ҳис қиламан", дейди Саида Мирзиёева.
Қайд этилишича, барча манфаатдор томонларнинг ҳамкорлиги ва комплекс ёндашувини талаб қиладиган катта ишлар ҳали олдинда.
Мавзуга оид

22:06 / 23.06.2025
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди

21:25 / 23.06.2025
Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди

19:28 / 23.06.2025
Саида Мирзиёева Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати бўйича халқаро комиссияси раҳбари билан учрашди

16:39 / 23.06.2025