Туркияда 2016 йилги давлат тўнтаришига алоқадор ўнлаб ҳарбийлар ҳибсга олинди
Аскарлар FETO ноқонуний гуруҳи билан ҳамкорликда гумон қилинмоқда.

Фото: AP
Туркия хавфсизлик кучлари 2016 йилги давлат тўнтаришини ташкиллаштиришга алоқадорликда гумон қилинган 56 нафар ҳарбий хизматчини қўлга олди. Бу ҳақда Истанбул Бош прокуратурасига таяниб Euronews хабар берди. Умуман олганда, 63 нафар ҳарбий хизматчини ҳибсга олиш учун ордер берилган.
Аскарлар «Фатҳуллоҳчи террор ташкилоти» (FETO) деб аталган ноқонуний гуруҳ билан ҳамкорликда гумон қилинмоқда. Улар 36 вилоятда ўтказилган ҳарбий операция давомида қўлга олинган.
Прокуратура маълумотларига кўра, гумон қилинаётган ҳарбий хизматчиларнинг 8 нафари Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги, 13 нафари Жандарм қўмондонлиги, 36 нафари қуруқлик қўшинлари қўмондонлиги ва 6 нафари денгиз кучлари қўмондонлиги вакилларидир. Ҳибсга олинганлар орасида 4 нафар полковник, 8 нафар подполковник, 12 нафар майор, 15 нафар капитан ва 24 нафар унтер-офицер бор.
Прокурор баёнотида бу шахсларнинг дин арбоби Фатҳуллоҳ Гулен томонидан асос солинган ноқонуний гуруҳга алоқадор экани даъво қилинган.
Туркия ҳукумати FETO ташкилотини 2016 йилда давлат тўнтаришига уриниш уюштирганликда айблаган. Гуленнинг ўзи эса давлат тўнтаришига алоқадорлигини рад этган. У 2024 йил 21 октябрда 83 ёшида АҚШда вафот этди.
Прокуратуранинг қайд этишича, 2016 йилдан буён давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, 25,8 мингга яқин ҳарбий хизматчи ҳибсга олинган.
2016 йилда Туркияда давлат тўнтаришига уриниш юз берди, аммо бир неча соат ичида бостирилди. Мамлакат бўйлаб тўқнашувларда 290 киши ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳат олди.
Туркияда давлат тўнтаришини уюштирганликда ва унга алоқадорликда гумонланиб 40 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган. Мамлакатда бир неча ой давомида фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Транспорт вазири гапи ҳукумат қарорини тўхтатиб қўя оладими? —таксичилар исталган ҳудудда ишлаш эркинлиги чекланганича қолмоқда
Ўзбекистон | 12:48
-
Трамп туғилган кунида Вашингтонда ҳарбий парад ўтказди. Мамлакат бўйлаб оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда
Жаҳон | 12:36
-
Паркентда уч бола чўкиб кетгани юзасидан жиноий иш очилди
Жамият | 11:24
-
🔴LIVE:Исроил–Эрон уруши учинчи кунга ўтди. Воқеалар қандай ривожланмоқда?
Жаҳон | 11:12
Мавзуга оид

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025