Руминияда президентлик сайловлари натижаси бўйича шикоят рад этилди
Президентлик сайловларида иккинчи турда мағлуб бўлган ўта ўнг сиёсатчи Жорже Симион дастлаб мағлубиятини тан олди, кейин эса сайлов натижаларини бекор қилишни талаб этди.

Фото: AP
Руминия Конституциявий суди ўта ўнг "Руминияликларни бирлаштириш альянси"дан президентликка номзод Жорже Симионнинг президентлик сайловларининг иккинчи босқичи натижаларини бекор қилишни талаб қилган шикоятини рад этди. «Муҳокама якунлари бўйича Конституциявий суд сайловни бекор қилиш тўғрисидаги аризани асоссиз деб топиб, бир овоздан рад этди. Қарор якуний ҳисобланади ва у Марказий сайлов бюросига етказилади», — деб хабар қилди суд матбуот хизмати 22 май, пайшанба куни қарор асосларини кейинроқ эълон қилишга ваъда бериб.
«Конституциявий суд бизнинг мурожаатимизни рад этиб, давлат тўнтаришини давом эттирди. Энди фақат курашни давом эттириш қолди», — деди Симион суд қарорига изоҳ бераркан.
Сайловнинг биринчи босқичида Жорже Симион 41 фоизга яқин, унинг асосий рақиби Бухарест мэри Никушор Дан эса 21 фоиз овоз олган. Иккинчи турда Дан 54 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонди. Сайловчиларнинг 46 фоизи қўллаб-қувватлаган Симион мағлубиятини тан олди ва рақибини табриклади. Сайлов натижалари эълон қилингандан сўнг Telegram асосчиси Павел Дуров гўёки Франция Ташқи разведка хизмати раҳбари Николя Лернернинг «Руминияда сайлов олдидан консерватив овозларни тақиқлаш» ҳақидаги илтимосини рад этганини айтди. Расмий Париж бу айбловларни рад этди. Шундан сўнг Симион сайлов натижаларини бекор қилиш талаби билан Конституциявий судга мурожаат этишини маълум қилди.
«Декабрдаги сайловлар бекор қилинганда кузатилган сабабларга кўра: давлат ва нодавлат субъектларнинг ташқи аралашуви. Бу сафар далил бор! На Франция, на Молдова, на бошқа бировнинг бошқа давлат сайловларига аралашишга ҳаққи йўқ», деб тушунтирди Симион.
Мавзуга оид

00:03 / 04.06.2025
Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди

12:55 / 19.05.2025
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди

12:16 / 19.05.2025
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди

11:30 / 06.05.2025