Ўзбекистон | 10:18 / 23.05.2025
2802
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин

Миграция агентлиги ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкинлигини маълум қилди. 

2025 йил ҳолатига кўра, Словения рекорд даражадаги паст ишсизлик (тахминан 3,2–3,5 фоиз) ва юқори бандлик даражасига эга. Бу ҳолат маҳаллий меҳнат бозорида бўшлиқларни келтириб чиқаряпти.

Қурилиш, соғлиқни сақлаш, меҳмонхона ва ресторанлар, ишлаб чиқариш, таълим ва ахборот технологиялари йўналишида ишчи кучи етишмовчилиги борлиги таъкидланган. 

Бу хорижлик ишчилар, Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам яхши имкониятлар бор, дегани. Касб ва тил талабларига жавоб берадиган 1500 дан ортиқ ўзбекистонликлар Словенияда иш топиши мумкин.

 

Мавзуга оид