Ўзбекистон | 08:00 / 23.05.2025
2902
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти Словенияга ташрифини якунлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Словенияга расмий ташрифи якунига етди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сўнгги 20 йил ичида биринчи Ўзбекистон-Словения саммити икки томонлама муносабатлар тарихида янги босқични бошлаб берди.

Ташриф доирасида Словения президенти Наташа Пирц Мусар, бош вазири Роберт Голоб ва Миллий ассамблеяси раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар сиёсат, иқтисодиёт, инвестициялар, саноат кооперацияси, экология, маданият, туризм ва таълим соҳаларини қамраб олган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар.

Қўшма баёнот, шунингдек, устувор йўналишларда эришилган келишувларни мустаҳкамлаб қўйган ҳукуматлараро ва идоралараро битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди.

Ташриф якунида давлат раҳбарлари ва икки мамлакатнинг 100 га яқин етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Словения бизнес форуми бўлиб ўтди.

Любляна халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ички ишлар вазири Боштян Поклукар ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Мавзуга оид