Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ёшларимизни кўриб, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди» – президент
Ўзбекистонлик ёшлар топ-500 олийгоҳга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллагани эътироф этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви бошланди. Давлат раҳбари бутун Ўзбекистон ёшларини Ёшлар куни билан самимий муборакбод этди.
«Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор.
Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди.
Катта-катта давлатлар, дунёнинг энг нуфузли компаниялари бугун бизга нега ишонмоқда? Нега миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда?
Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки, ҳамкорларимиз ёшларимизнинг илм-фан, таълим, IT, маданият, санъат ва спортдаги ютуқларини кўриб, салоҳиятимизга баҳо бермоқда, эртанги кунимиз пойдевори мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилмоқда», - деди президент.
Давлат раҳбари ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ «илм – тарбия – инновация» занжирини яратишга киришилгани, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди.
Масалан, ўтган йили мамлакат ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.
Билимли ёшлар илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди.
Бугунги кунда 30 нафар ёшлар дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари топ-100 ва 1 минг 500 нафари топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди
Жамият | 11:22
-
ССВ тизимида уч турдаги коррупцион жиноят кўп учраяпти
Ўзбекистон | 11:04
-
«Навоийуран» давлат корхонасининг халқаро рейтинги янгиланди
Ўзбекистон | 11:00
Мавзуга оид

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025