Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Германия 1000 тагача Leopard 2 танкларини харид қилади
Ушбу жанговар техникалар НАТО учун ташкил этиладиган янги еттита бригадага топширилади. Қўшимча бригадалар Россияни тийиб туриш мақсадида шакллантирилмоқда.

Фото: AFP
Германия Россияни тийиб туриш учун НАТОнинг янги бригадаларини тузиш доирасида 1000 тагача Leopard 2 танклари ва 2500 тагача GTK Boxer зирҳли жанговар машиналарини харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, ушбу танк ва жанговар машиналар билан Германия кейинги 10 йил ичида НАТО учун шакллантирадиган еттита бригада таъминланади.
Ҳарбий техника учун буюртмани мудофаа вазири Борис Писториус ва бундесвернинг асосий генераллари кўриб чиқмоқда. Харидларнинг умумий қиймати 25 миллиард еврога етиши кутилмоқда, аммо музокаралар ҳали давом этаётгани боис, ушбу сумма ўзгариши мумкин. Буюртмалар яқин ойларда расмийлаштирилши кутиляпти.
Таъминотнинг оширилиши НАТОга аъзо давлатларнинг Украина уруши бошланганидан кейин Россия тажовузидан хавотири ортиб бораётганини акс эттиради.
Май охирларида Reuters ва Bloomberg НАТО Германиядан яна еттита бригада (40 мингга яқин ҳарбий хизматчи) тақдим этишни сўрашга тайёрланаётгани ҳақида ёзганди. Юқори мартабали ҳарбий амалдор қўшинлар сонининг оширилишини НАТО 2022 йил Украинага қарши уруш бошланганидан кейин Россияни янада каттароқ хавф сифатида кўришни бошлагани билан тушунтирган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Сенат хориждан қайтганларни ОИВ мажбурий текширувидан ўтказиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Ўзбекистон | 21:29
-
Уиткофф учун уюштирилган «саҳна» — Трамп вакилининг Исроил ёрдам марказларига ташрифи Ғазодаги вазиятни ўзгартира оладими?
Жаҳон | 20:49
-
Путин ва Лукашенко скамейкада ўтириб интервю берди
Жаҳон | 20:34
-
Трампнинг ултиматумидан кейин Путин: «Орешник»ни серияли чиқара бошладик»
Жаҳон | 20:07
Мавзуга оид

13:44
Эҳтимолий диверсия: Германия ғарбида поездлар ҳаракати бекор қилинди

10:11
Германия ўта муҳим объектларни киберҳужумлардан ҳимоя қилишни кучайтиради

15:43 / 31.07.2025
«Озарбойжон иши»: Германияда собиқ депутат шартли жазога ҳукм қилинди

12:12 / 31.07.2025