Шавкат Мирзиёев турк олими Азиз Санжарни Алишер Навоий мукофоти билан тақдирлади
Азиз Санжар турк биокимёгари, Нобель мукофоти совриндори, Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори ҳисобланади.

Будапештдаги Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида «Туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун» Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бу йил мукофотга таниқли турк биокимёгари, Нобель мукофоти совриндори, Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори Азиз Санжар сазовор бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев Азиз Санжарни самимий табриклаб, нуфузли мукофотнинг илм-фан арбобига топширилиши туркий дунё олимлари, жумладан, ёшларни янги марраларни забт этишга илҳомлантиришини алоҳида таъкидлади.
Туркий давлатлар ташкилотининг буюк мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий номидаги мукофоти Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда таъсис этилган. У туркий маданиятни тарғиб қилиш, тинчликни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва ишончни мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий халқлар ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қўшилган алоҳида ҳисса учун ҳар икки йилда бир марта топширилади.
Мукофот илк бор 2022 йилда қирғиз ёзувчиси ва жамоат арбоби марҳум Чингиз Айтматовга берилган эди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tesla робот-таксисининг биринчи оммавий синовлари йўлларда муаммоларга олиб келди
Фан-техника | 20:51
-
Қозоғистонда армияга SMS орқали чақиришга рухсат берилади
Жаҳон | 20:48
-
YouTube жонли эфир ўтказиш учун минимал ёш талабини оширади
Жаҳон | 20:46
-
Хитойлик олимлар инфекцияларни даволовчи микроробот яратди
Фан-техника | 20:38
Мавзуга оид

12:14
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусда бўлади

10:39
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга тарихий давлат ташрифи. Тафсилотлар

15:15 / 25.06.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

14:50 / 25.06.2025