Германия ТИВ: АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритади
Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Доналд Трампнинг сўзларига қарамай, Қўшма Штатлар Россияга қарши янги санкциялар жорий қилади, деб тахмин қилмоқда. Вашингтон билан бу борада аллақачон музокаралар олиб борилмоқда, деди Йоханн Вадефул.

Йоханн Вадефул Фото: Michael Kappeler/dpa/picture alliance
АҚШ ҳукумати Россияга қарши янги санкцияларни ишлаб чиқмоқда ва президент Доналд Трампнинг сўзларига қарамай, уларни қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда 20 май, сешанба куни ZDF телеканалида Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул айтиб ўтди.
ZDF журналисти Трампнинг 20 май куни АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритмаслиги ҳақидаги баёнотига эътибор қаратди. «Бу нотўғри таассурот. АҚШ Сенатида катта миқдордаги санкциялар тўплами, бу борадаги қонун лойиҳаси бор. Уни аллақачон Сенатдаги 80 га яқин ҳамкасблар қўллаб-қувватлаган», — деб жавоб берди Вадефул.
Унинг сўзларига кўра, 14-15 май кунлари Анталияда бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида у янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳаммуаллифи, республикачи сенатор Линдси Грэм билан гаплашган. «Ҳозир оқибатлар бўлиши керак деган аниқ қатъийлик бор. Биз АҚШдаги ҳамкасбларимиз билан — маъмурият билан ҳам, конгрессменлар билан ҳам бу ҳақда гаплашмоқдамиз», — деди Вадефул. У, шунингдек, АҚШ давлат котиби Марко Рубиони ҳам санкция музокараларидаги шериклари қаторида тилга олди.
«Америка ҳам ҳаракат қилади. Бу аниқ айтилган. Ҳозир стратегик сабр-тоқат керак. Биз бу масалада очиқ туришимиз керак», деди Германия ташқи ишлар вазири. «АҚШ кенг қамровли санкциялар пакетини тайёрламоқда. Энди у Конгресс муҳокамасига тақдим этилади. Албатта, у бу муҳокамалардан ўтиб кетсагина кучга кириши мумкин. Лекин эшитишимча, бу содир бўлади. Биз бу борада ҳамкасбларимиз билан яқин алоқадамиз».
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди
Жаҳон | 23:50 / 02.07.2025
-
Андижонда профилактика инспектори пичоқланди, Қўйлиқ йўлида мегатирбандлик юзага келди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:39 / 02.07.2025
-
Озарбойжон–Россия зиддиятлари нимадан дарак?
Жаҳон | 23:12 / 02.07.2025
-
Европа АҚШнинг Киевга зенит ракеталари етказиб беришни тўхтатиш қароридан «ҳайратга тушди»
Жаҳон | 23:03 / 02.07.2025
Мавзуга оид

23:12 / 02.07.2025
Озарбойжон–Россия зиддиятлари нимадан дарак?

20:37 / 02.07.2025
Москва ресторанлари ўз менюларини арабчага таржима қилишни бошлади

20:31 / 02.07.2025
Россия Венесуэлада қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқарадиган завод очди

20:23 / 02.07.2025